ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Аёл — миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди (фото) 09.08.2019

“Аёл — миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди (фото)

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан “Аёл — миллат овози” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда партия Марказий кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партия фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди платформаси лойиҳасида хотин-қизлар масаласида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров очиқ мулоқот аввалида айни кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган миллий қонунчилик ижросини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Жамиятда нима учун аёлларнинг фаоллигини ошириш лозим эканига тўхталиб ўтди. Ноодатий формат ҳамда олима аёллар, ёзувчи-шоиралар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фаол хотин-қизлари иштирок этаётган тадбирда "Миллий тикланиш" демократик партиясининг дастурий вазифаларига хотин-қизлар йўналишида салмоқли ва айнан сайловчилар кутаётган таклифлар тақдим этилишига ишонч билдирди. 

IMG_6045.JPG  

Бу борада Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Устави, Дастури ва Сайловолди платформасида хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамиятининг энг муҳим институти бўлмиш оила институтини қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратиб, жамиятда оила анъаналарини - маънавий қадриятларнинг доимий таъминланишидаги буюк манбалари сифатида эътироф этади. Оила қадриятларини мустаҳкамлаш, оила ижтимоий ҳаётининг айрим салбий кўринишларига барҳам бериш, оила, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмуш манбаида туғиладиган бошқа низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, бу борада маҳалланинг хизматидан фойдаланиш, жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол янги авлодни дунёга келтириш, ёш оилаларга ғамхўрлик қилиш, уларга уй-жой бериш ва бошқа иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларида кўмаклашиш, хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш каби устувор вазифаларни акс эттирган.

IMG_6171.JPG

Феруза Мухаммеджанова,
ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари:

- Ўтган давр мобайнида “Миллий тикланиш” демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан барча даражадаги депутатлар иштирокида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, аёлларга янада қулайроқ меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, халқнинг дардини чуқурроқ ҳис қиладиган қатлам сифатида партия фаолиятига кенгроқ жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Маълумки, дунёнинг етакчи сиёсий партияларида хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги фаоллигини оширишга қаратилган гендер рейтинглари ишлаб чиқилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам партия тизимида қарорлар қабул қилиш жараёнида хотин-қизларнинг иштирокини баҳолашга оид гендер кўрсаткичларини ишлаб чиққан. Унинг натижасига кўра, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг умумий аъзолари сонининг 49 фоизини, партия ташкилий тузилмасида мавжуд 600 дан зиёд ходимларнинг 33,1 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Шунингдек, Сенатда 18,7 фоизи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 16,1 фоизи, Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларининг 29 фоизи, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларининг 24,6 фоизи, 5694 та бошланғич партия ташкилотлари раисларининг 49,9 фоизи, Марказий Кенгаши аъзоларининг 18,6 фоизи хотин-қизлардан иборат.

Мазкур кўрсаткичларни қиёсий таҳлил этадиган бўлсак, 2009 йилда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда ЎзМТДПдан сайланган депутатларнинг 21.3 фоизи хотин-қизлар бўлса, 2014 йилда эса бу кўрсаткич 2.3 фоизга ортган. Шунингдек, давлат ҳокимиятининг демократик асосларини, вакиллик органларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов тўғрисида” (2017) ги Қонуни қабул қилиниб, ўтказилган сайлов натижасига кўра, бугунги кунда ЎзМТДПдан сайланган аёл-депутатлар сони 2014 йилги кўрсаткичга нисбатан 17.2 фоизга ошган.

IMG_6041.JPG

IMG_6169.JPG

Лола Миралиева,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши фаоли:

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясида хотин-қизлар масаласи аниқ манзилли дастурларни ўз ичига олиб, сиёсатда аёллар фаоллигини ошириш уч йўналишда ташкил этилган.

Биринчи йўналиш – партиянинг қуйи ва юқори органларида хотин-қиз кадрлари билан ишлаш (бунда партия фаолиятига ижтимоий-сиёсий фаол, етакчи аёлларни жалб этиш ).

Иккинчи йўналиш – партия вакиллик органларида хотин-қизларнинг муаммолари билан ишлаш (бунда хотин-қизларга тааллуқли мурожаатлар ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига оид қонунчилик устидан депутатлик, парламент назоратини амалга ошириш ).

Учинчи йўналиш – партия бошланғич ташкилотлари ҳамда “Аёллар қаноти” орқали жамоатчилик эътиборини жалб этиш (бунда хотин-қизларнинг ижтимоий ташаббусларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлашга хизмат қилувчи лойиҳаларни амалга ошириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий онгини ўстиришга кўмаклашиш, партия тарафдорлари сафини хотин-қизлар ҳисобига кўпайтириш)дан иборат.

Шундан келиб чиққан ҳолда очиқ мулоқотда Партия Уставида “Аёллар қаноти”нинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ва молиявий манбаларини белгилаш, хотин-қизлар муаммолари билан ишлашда, партия тарафдорлари ва кадрлар захирасини шакллантиришда мазкур тузилманинг самарадорлигини ошириш, партия “Аёллар қаноти” орқали ёш сиёсий етакчилар мактабининг тармоғини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда иштирокчилар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди платформаси лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

IMG_6020.JPG

IMG_6116.JPG

IMG_6211.JPG




Бизни кузатишда давом этинг!


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz