ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Баҳодир Шаропов: одамларни театрга қайтара олдикми? 12.08.2017

Баҳодир Шаропов: одамларни театрга қайтара олдикми?

— Шу кунларда ким билан суҳбатлашманг, Президентимизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан учрашуви том маънода, тарихий воқеа бўлгани ҳақида айтяпти. Бу гаплар айни ҳақиқат.

Учрашувда адабиёт, санъат, маданиятнинг бошқа йўналишлари қатори театр санъати ҳақида ҳам барча ҳақиқатлар айтилди. Муаммолар, уларни ҳал этиш чоралари юзасидан таклифлар билдирилди. Президентимиз ўз сўзида аксарият театрларимиз репертуарлари ғоявий-бадиий жиҳатдан ночор, спектаклларда бугунги кун нафаси, одамларни ўйлантираётган, ҳаяжонга солаётган жиддий ижтимоий муаммолар йўқ эканини алоҳида қайд этди.

Рости, бу гаплар, қанчалик аччиқ бўлмасин, ҳақиқат. Гоҳида одамларни театрга қайтардик, қабилидаги мақтовларни айтишни хуш кўрамиз. Бироқ одамлар, театр ихлосмандлари ҳозир, асосан, қайси спектаклларни кўряпти? Уларнинг бадиий-
эстетик савияси қай даражада? Театр саҳналарида “бозори чаққон” деб, маиший мавзулардаги енгил-елпи, бачкана асарлар намойиш этилаётганини ҳам бугун мардона тан олишимиз керак.

Учрашувда айтилган танқидий фикрлар, билдирилган таклифлар менга нафақат театр раҳбари, балки депутат сифатида ҳам улкан масъулият юклади. Чунки партиямиз сайловолди Платформасида ёшларга маънавий ибрат бўлиб хизмат қила оладиган, ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимизнинг бадиий образлари таъсирчанлигини кучайтириш асосий вазифа этиб белгиланган. Демакки, энди театримиз репертуарини бошқатдан кўриб чиқиш, таъбир жоиз бўлса, “элакдан ўтказиш” вақти келди. Театрларимизда бугунги замондошларимиз, замонавий қаҳрамон образларини гавдалантириш, тарихий драмаларни саҳналаштириш зиммамиздаги энг асосий вазифалардан саналади.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси бугунга қадар саҳналаштирган, кенг жамоатчилик эътироф этган “Мирзо Улуғбек”, Алишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги “Самарқанд сайқали”, шунингдек, “Шоҳ Эдип”, “Имон” каби спектаклларни саҳналаштириш ишини изчил давом эттиради. Энг муҳими, халқимизга, театр ихлосмандларига бадиий пишиқ, юксак савиядаги саҳна асарларини тақдим этишни қатъий мақсад қилганмиз. Бу йўлда тинмай изланиш, фидойилик билан меҳнат қилиш ва маънавият деб аталмиш улкан хазина ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳам қарз, ҳам фарз.

Баҳодир ШАРОПОВ,

Самарқанд вилоят мусиқали драма
театри директори, халқ депутатлари
Самарқанд вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи раҳбари


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz