ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бахшичилик – яхшилик чашмаси 15.05.2019

Бахшичилик – яхшилик чашмаси

Миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми, қадим-қадимдан вақт, масофа ва тўсиқларни писанд этмай келаётган халқ оғзаки ижодининг мангу навоси, нидоси бўлган бахшичилик санъатидир. Мамлакатимиз раҳбари томонидан кейинги йилларда миллий санъатимиз, хусусан мақом ва бахшичиликка янада кенг камровли эътибор берилаётгани халқимизни беҳад мамнун қилмоқда. Дарҳақиқат, яқиндагина Термиз шаҳрида ўтказилган Халқаро бахшичилик санъати фестивали ниҳоятда юксак даражада ташкил этилганлигини иштирокчилар ҳам, томошабинлар ҳам, мутахассис ва тадқиқотчилар ҳам юқори баҳоладилар. Қайси халқнинг миллий оҳанглари таралмасин, қайси тилларда куйланмасин, бахшиларнинг жонли овози юракларни забт этди. Дилларни дилларга пайванд этди.  

Бугун эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган аниқ мақсад ва вазифалар ўлмас миллий санъатимизга бўлган муносабатнинг нечоғли буюк эканлигини ифодалайди.

Бахшичилик марказини айнан Сурхон воҳасида, Термиз шаҳрида ташкил этилиши, марказ қошида жамғарма фаолияти йўлга қўйилиши, бахшичилик санъатига илмий-ижодий ёндашиш, бахшичилик мактабларини фаолиятини янада фаоллаштириш, “устоз-шогирд” анъаналарини давом эттириш, фольклоршунос олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, фарзандларимиз ўғил-қизларимизни халқимизнинг бу маънавий озуқа берувчи туганмас маънавият чашмасидан баҳраманд этиш бўйича белгиланган вазифалар беназрдир.

Болалар мусиқа мактабларида, бошқа таълим муассасаларида ҳам бахшичилик санъатини ўргатувчи тўгараклар ташкил этилиши эса, маънавияти юксак авлодларни тарбия топишига, уларда яхшилик ва эзгулик фазилатларини шаклланишига, миллий ўзликни англаш ва миллатимиз бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси фаоли, депутати сифатида мен ҳам мана шу улуғ ишларни қўллаб-қувватлайман. Мазкур қарор ижросини таъминлашда вилоятимиз аҳлига камарбаста бўлишни шараф деб ҳисоблайман. Зеро, миллий санъатимиз, мусиқамиз, мақом ва бахшичилик дурдоналари бўлган халқона охангларни юрагимиз билан тинглаймиз!

 


Абдужаббор Сайдуллаев,
халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги
ЎзМТДП гуруҳи раҳбари


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz