ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Беминнат хизмат партия эътиборида 14.09.2018

Беминнат хизмат партия эътиборида

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, кам таъминланган оилалар фарзандларини турли хил фан ва ҳунар тўгаракларига тортиш мақсадида “Хизмат – беминнат” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу лойиҳа асосида партия Пискент туман кенгаши томонидан ташкил этилган тўгаракда ўқитувчи Зилола Иброҳимова 12 нафар ёшларга она тили ва адабиёти фанларидан таълим бергани ва натижада улардан 9 нафари юртимиз олийгоҳларининг талабалари бўлишгани ҳақида хабар берган эдик.

Жонкуяр устознинг фидокорона меҳнатлари эътиборсиз қолмади. ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан Зилола Иброҳимованинг беминнат хизмати муносиб тақдирланиб, вилоят кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Зилола Иброҳимовага машаққатли ва шарафли меҳнатида юксак муваффаққиятлар тилаймиз!


ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши Матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz