ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бобур Жалолов: Журналистлар ҳам, партия ҳам алқанмади 21.06.2019

Бобур Жалолов: Журналистлар ҳам, партия ҳам алқанмади

Бугун "Миллий тикланиш" партияси янги раиси Алишер Қодиров ОАВ вакиллари ва блогерлар билан учрашди.

Учрашувда журналистлар ё партия алқанмади, медиа-макондаги фаолият бўйича ҳеч қандай келишувлар бўлмади. Ёки айтайлик, партия раиси ҳатто журналистлар куни билан ҳам табрикламади.

Унда нима бўлди? Алишер Қодиров партиялар ичидан биринчилардан бўлиб ОАВ вакилларидан партияни ривожлантириш бўйича таклифларни эшитди. Янги йўл бошида турган партия халқ, жамоатчилик ва журналист-блогерлар наздида ва аслида қандай бўлиши керак деган саволларга таклифлару танқидлар билан жавоб олди.

Ҳозир турли ташкилотлар ОАВ вакилларини бирор байрам баҳона тўплаб, уларни табриклаб, совғалар бериб, ҳамкорликни таклиф қилади. "Миллий тикланиш" эса аксинча партия фаолиятини танқид қилиш, шу билан бирга, уни ривожлантириш, халқ ишончига сазовор бўлиш учун таклифлар беришни айтди.

Хусусан, блогер Шаҳноза Тўрахўжаева қонунчилик йўналишида бир неча яхши таклифларни айтди. Мубашшир Аҳмадга эса фракция муҳокамаларида қатнашиб, ўз фикрини баён этиш учун имконият яратиладиган бўлди.

Карлар жамиятидан келган блогер Маъмур Аҳлиддиновнинг сурдо таржимон дастурини яратиш ҳақидаги таклифи партия раисига маъқул тушди. Блогерга кўра, карлар учун ТВда етарли шароит йўқ. Шунинг учун овозни автомат ёзувга айлантирадиган дастурнинг ўзбекча талқинини ишлаб чиқиш бу ишда катта ютуқ ҳисобланади.

А.Қодировнинг таъкидлашича, партия илк марта дин масаласига киришмоқда. Бу йўналишдаги таклифлар ва бошқа ёрдамларга доимо тайёрлиги айтилди.

Партия ҳузурида ОАВ вакиллари ва блогерлардан иборат маслаҳат кенгаши тузиладиган бўлди. Бу кенгашга исталган журналист ҳеч қандай шартларсиз аъзо бўлиши ва дебатлар, фракция муҳокамаларида қатнашиб, ўз фикрларини билдириши мумкин бўлади.

Нима ҳам дердик, партия янги ниятлар билан оғир йўл бошида турибди. Фақат бу сайловолди кампания бўлиб чиқмаса яхши эди. Ҳар ҳолда шу пайтгача бирорта раис журналистларга эшикларини ланг очиб қўймаганди.

Бобур Жалолов,
Блогер

Zed News — ахборот канали


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz