ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бошланғич партия ташкилоти – партиянинг асосидир 14.06.2019

Бошланғич партия ташкилоти – партиянинг асосидир


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан маҳаллий партия кенгашлари масъул ходимларининг малакасини оширишга қаратилган “Сиёсий партия – фуқаролик жамияти институти” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинари давомида cиёсий партиянинг белгилари, функциялари, тузилмалари, бошланғич партия ташкилотлари, сайлов жараёнида партияларинг асосий ўринда туришлиги, партия “Ёшлар қаноти”нинг фаолиятини кучайтириш, жаҳон сиёсий ташкилотларининг иш услублари ва бошқа мавзулар презинтация кўринишида семинар қатнашчиларига тушунтирилди.

- Бугунги ўқув-семинар маҳаллий партия кенгашлари масъул ходимлари учун сайлов жараёни олдидан сиёсий саводхонликларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди, - дейди партия вилоят кенгаши девони бош мутахассиси Муаттархон Акбарова. - Ўқув-семинарда асосий эътибор партиянинг қуйи бўғини бўлган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятига қаратилди ва унинг фаоллигини ошириш учун қандай ишларни амалга оишириш кераклиги ҳусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

IMG_2366.JPG

Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида “Бугун замоннинг ўзи сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, уларнинг аҳоли, электорат билан мулоқотини тизимли йўлга қўйишни талаб этмоқда. Энди “мудраб ётган” сиёсий партиялар уйғониши лозим. Улар баландпарвоз гапларни четга суриб, аниқ амалий ишлар билан одамларимиз, сайловчилар ишончини қозониши, уларнинг қалбидан жой олиши керак” – дея таъкидлаган.

Шундай экан сиёсий партия ходимлари ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ҳолда иш олиб борса кўзланган марраларга эришилади.

 


ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz