ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бошланғич партия ташкилотларининг ўқуви давом этмоқда 16.05.2018

Бошланғич партия ташкилотларининг ўқуви давом этмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан “Бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янги босқичга кўтаришдаги асосий вазифалар” мавзуида минтақавий ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги ўқув-семинар Ўрта Чирчиқ тумани Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида партиянинг Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Паркент туман кенгашлари фаоллари ва бошланғич партия ташкилотлари аъзолари иштирокида ташкил этилди.

2.jpg

Семинарда янги қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президентининг фармон, қарор ва фармойишларининг мазмун-моҳиятини жойларда аҳолига етказишда бошланғич партия ташкилотлари ҳам фаол қатнашишлари зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, партия аъзоларининг сиёсий онгини ошириб бориш ва уларнинг ҳисобини юритиш, партия билан алоқасини узган аъзоларни партия сафидан чиқариш, уларнинг ўрнига эса сиёсий етук янги аъзоларни қабул қилиш, айниқса фаол ёшлар ҳамда аёллар сафини кенгайтириш юзасидан тавсиялар берди.

Ўқув-семинарда шаҳар ва туман партия ташкилотлари ҳамда БПТлар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан партия фаолларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

3.jpg


ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz