ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бухоро вилояти Жондор туманидаги ахборот-ресурс марказлари қай аҳволда? 11.02.2019

Бухоро вилояти Жондор туманидаги ахборот-ресурс марказлари қай аҳволда?


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги мавжуд ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ўрганиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ Жондор тумани ҳудудида фаолият кўрсатаётган Иқтисодиёт ва Қишлоқ хўжалик ва Саноат касб-ҳунар коллежлари ҳамда туман халқ таълими бўлимига қарашли ахборот ресурс марказлари фаолиятлари билан танишиш жараёнида ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммоли масалаларни аниқлади.

Жондор иқтисодиёт коллежига қарашли ахборот ресурс марказининг умумий ҳолати ўрганилганда ачинарли аҳволда эканлиги маълум бўлди. Ахборот-ресурс маркази Дальмун МФЙ Дальмун қишлоғида алоҳида бинода жойлашган. Бино 1964 йилда ёғочдан қурилган бўлиб, илгари ундан қишлоқ касалхонаси сифатида фойдаланилган. Ҳозирги вақтда шу бинонинг 6 та хонасида АРМ фаолият юритмоқда. Бино айни дамда таъмирталаб аҳволда. Ўқув залига эга эмас. Бундан ташқари, жиҳозлари ҳам эскирган.

Китоб фондида адабиётлар сони 40203, шундан бадиий адабиёт 25991, ўқув ва ўқув услубий қўлланма 14212 тани ташкил қилади. АРМ да 2016-2018 йиллар давомида умуман китоб олинмаган ва бунинг учун маблағ ҳам ажратилмаган. Матбуот нашрларига 21 номдаги газета тахламлари мавжуд. 2019 йил учун вақтли матбуот нашрларига обуна ташкил қилинмаган. 6 та компьютер, 1 та принтер ва скайнер мавжуд бўлиб, амалда улардан коллеж биносида фойдаланилмоқда. Ахборот ресурс маркази биносида компютерлар мавжуд эмаслиги боис, электрон адабиётлар ва АРМАТ, ИРБИС ва бошқа дастурларидан ҳам фойдаланилмайди.

Ахборот ресурс марказидаги адабиётларни кирим қилиш, ҳисобдан чиқариш, йўқолганларини ўрнига бошқа китобларни қабул қилиш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш ва мониторингини олиб бориш ҳолати қониқарсиз аҳволда. Марказ фондларини сақлаш ва сақлаш режими талабларига жавоб бермайди. Хоналар иситиш тизими билан таъминланмаган, қоронғу, ёруғлик умуман тушмайди.

Тез орада бу каби камчиликлар бартараф этилиб, фаолият тўғри ташкил этилмас экан, аҳоли орасида китобсеварлик ва китобхонлик маданиятини юксалтириш борасидаги ишлар ҳеч қандай самара бермай қолиши тайин.

Ўрганишлар давом этмоқда.


ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши Ахборот хизмати




Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz