ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Бухоро вилоятида қонун ижроси қай даражада таъминланмоқда? 11.08.2017

Бухоро вилоятида қонун ижроси қай даражада таъминланмоқда?

ЎзМТДП сайловолди Платформасида белгиланган маданий, тарихий ёдгорликларни бутун инсоният учун қимматли осори атиқалар сифатида сақлаш ва қайта таъмирлаш, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ҳамда уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш устувор вазифалар сифатида белгиланган. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш партия фракцияси, ЎзМТДП гуруҳлари ва фаоллари ҳамда ҳар бир аъзосидан масъулиятни талаб этади. 

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги маданий мерос объектларининг бугунги кундаги ҳолати ва уларни сақлашга доир лойиҳалар тақдимотлари билан ҳам танишганди. Бухоро вилоятида жами 660 та (объектлар рўйхати очиб ҳисоблаганда 777 та) моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 231 таси археология объектлари, 410 таси архитектура ёдгорликлари, 19 таси монументал санъат асарларидир.

Мазкур учрашувда давлатимиз раҳбари маданий мерос объектлари халқнинг бебаҳо бойлиги, уларни асраш ва авлодларга безавол етказиш барчанинг бурчи эканлигини алоҳида таъкидлаб, соҳа мутахассислари ва уста-қурувчиларга зарур кўрсатмалар бериб ўтганди.

калон масжиди.jpg

Президентимизнинг ташрифи давомида берган топшириқларига асосан ишлаб чиқилган ҳар бир дастур ва лойиҳа ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширилиши албатта, вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётини янада юксалтиришда аҳамиятли бўлади.

Мазкур амалий ишларга ҳамоҳанг тарзда ЎзМТДП гуруҳи ташаббуси билан халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг вилоятдаги ижроси тўғрисидаги масаланинг киритилиши ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўртага ташланган қатор ўринли таклиф-тавсиялар асосида вилоятдаги барча маданий мерос объектларига биттадан ташкилот бириктирилиб, уларни ободонлаштириш, кадастр ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва таъмирлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

чор минор 1.jpg

Давлатимиз раҳбари эътиборида бўлган ва айни дамда муҳокама этилган ташаббус масала ижроси юзасидан шу кунларда катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасига кирувчи айвон, дахма, ҳовуз, “Қушбеги” масжиди, минора, мадраса ва саққохона ёдгорликларини реставрация қилиш учун 2017 йилда республика бюджетидан 1500,0 млн сўм, “Абдухолиқ Ғиждувоний” мажмуасига кирувчи “Улуғбек” мадрасаси, минора ва ҳовузни реставрация қилиш учун 500,0 млн сўм, “Арк” қўрғонининг деворини реставрация қилиш учун 600,0 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда ушбу объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро шаҳрининг эски шаҳар қисмидаги 101 та қадимий турар-жой бинолари инспекция ва “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Бухоро вилояти филиали ходимлари томонидан тўлиқ хатловдан ўтказилиб, нуқсон далолатномалари, фото альбоми ва талаб этиладиган маблағ миқдорлари аниқланди ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” нинг узоқ муддатли (10 йилгача), имтиёзли кредит маблағлари асосида босқичма-босқич таъмирлаш ва янгилаш бўйича лойиҳа таклифлари ишлаб чиқиш учун тижорат банкига тақдим этилди.                      

Тоқи заргарон.jpg

Ҳозирда вилоятдаги барча маданий мерос объектлари хатловдан ўтказилди, бугунги кунда фойдаланилмаётган маданий мерос объектларининг дастлабки 52 тасининг рўйхати шакллантирилди.

Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари жойлашган майдонлар ва уларга туташ ҳудудларда бажариладиган лойиҳалар белгиланган тартибда ЮНЕСКО ва тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишиш учун тақдим этилган бўлиб, ҳозирда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳаларнинг маданий меросга бўлган таъсири бўйича ҳисоботлар тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, маданий мерос объектлари муҳофазасига эътибор келажакка эътибордир. Мана шу эътибор барчадан масъулият ва бирдамликни талаб этади. Бой маданий меросимизни қўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш ишида кўмаклашиш ЎзМТДПнинг дастурий мақсадларидан бири саналади. Мазкур вазифа ижросига халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари алоҳида аҳамият қаратишмоқда. Айни дамда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги ЎзМТДП гуруҳлари ташаббуси асосида сессиялар кун тартибидан ўрин олган мазкур маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар ижроси юзасидан аниқ чоралар кўриш режалаштирилган.

Акбар Муҳамедов,

халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги

ЎзМТДП гуруҳи раҳбари


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz