" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Буюк мутафаккирга эҳтиром 09.02.2019

Буюк мутафаккирга эҳтиром

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси фаоллари 9 февраль – беназир шоир Алишер Навоий туғилган куни муносабати билан унинг ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Кеча келгумдур дебон ул сарви гулру келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.
Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю ул шўхи бадхў келмади. 

Навоий халқимизга қўйилган ҳайкал! Унинг асарлари асрлар оша дунё маърифий тамаддуни тараққий этишига ҳисса қўшиб келмоқда. Глобаллашув жараёнлари кучайган, мамлакатлар ва миллатлар ўртасида турли низолар туғилаётган мураккаб бир даврда Навоий асарлари кўнгилларга нафақат таскин беради, балки дунёни маънавий таназзулдан қутқаради. Унинг комилликка ундовчи, илоҳиёт ишқи билан суғорилган ҳар бир сатри қалбларга меҳр улашади, маънавий озуқа беради.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 12-13 февраль кунлари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши томонидан Навоий шаҳрида буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб “Навоий ворислари” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилади.

IMG_0578.JPG



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz