ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


«Чорвоқ» эркин туристик зонаси ташкил этилади 06.12.2017

«Чорвоқ» эркин туристик зонаси ташкил этилади

Президент «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ерда янги меҳмонхона ва бошқа объектлар қурилади. Тошкентдан янги йўналишлар очилиши мумкин.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат Тошкент вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудга чет эллик ва маҳаллик сайёҳларни жалб қилиш учун қулай шароитларни яратиш, замонавий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда туристик, меҳмонхона ва транспорт хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган.

Ўзбекистондаги биринчи эркин туристик зона Чимён-Чорвоқ рекреация ҳудудида ташкил этилади. Унинг ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуаларини, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар, шунингдек замонавий муҳандислик инфратузилмалари барпо этилади.

Фармонда ҳудуднинг экомуҳити имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўзига хос туристик йўналишларни ташкил этиш, транспорт воситаларининг арзонлигини таъминлаш, ҳудудда транспорт ҳаракатининг янги (поезд, электропоезд, автобус), шу жумладан муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи турларини жорий этиш, йўловчи транспорти ҳаракатининг йўналишларини кенгайтириш, уларнинг тўхтовсиз ҳаракатини ташкил этиш, тегишли транспорт инфраструктурасини ривожлантириш белгиланган.

Туристлар хавфсизлиги қўшимча шароитларини, шу жумладан, туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, огоҳлантириш тизимларини ташкил этиш, зона ҳудудига келувчи туристлар ҳақида ягона маълумотлар базасини, фавқулодда ҳолатларда тез ёрдам бериш тизимини жорий этиш йўли билан яратиш; режалаштирилган.

Бундан ташқари, муқобил ва қайта тикланадиган манбаларни қўллаган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

«Чорвоқ» эркин туристик зонасининг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йил этиб белгиланди. Эркин туристик зонага ва зона иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларига эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик қоидалари, жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва афзалликлар татбиқ этилди.

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига кредит ва фоизларни узишнинг қулай шартларини тақдим этишни ўз ичига олувчи 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит линиялари очишни таъминлаш топширилган.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Асака» банкларига эркин туристик зона ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларида банкларнинг, шу жумладан банкларнинг тегишли инвестиция компаниялари орқали 100 фоизгача иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Бугун Тошкент вилоятида маҳаллий ва хорижий туристларга хизмат кўрсатувчи жами 120 та корхона фаолият кўрсатмоқда: улардан 15 таси туристик операторлар, кунига 2440 та туристга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган 45 меҳмонхона, 71 санаторий ва дам олиш масканлари. Туризм хизматлари экспортнинг жами 44,6 миллион АҚШ долларини ташкил этади, бу эса ўсишнинг 109,2 фоизини ташкил этади.

«Шунга қарамай, минтақанинг йирик туристик салоҳияти ва табиий ресурслари ҳисобга олинса, бу кўрсаткични қониқарли деб бўлмайди, яъни турар жойлар, санаторийлар ва дам олиш масканларини жойлаштириш учун етарлича маблағлар мавжуд эмас, туристик инфратузилмалар ривожланиш ва туристларга кўрсатилаётган хизматлар сифати паст, шунингдек, уларнинг турлари сони чекланган», - дейилади фармонга берилган расмий шарҳда.

Матн: «Газета.uz»


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz