ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Дўстлик”да сайёр қабул ташкил этилди 12.06.2019

“Дўстлик”да сайёр қабул ташкил этилди



Нишон туманидаги Дўтлик маҳалласида ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши ташаббуси билан сайёр қабул ва бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Бугун аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал этиш ҳар бир давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим вазифасига айланди.

Нишон туманининг Талимаржон шаҳарчасида жойлашган Дўстлик маҳалласи ҳам вилоятнинг энг узоқ, қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларидан бири саналади. Партия ташаббуси билан ўтказилган сайёр қабул ва тиббий кўрик жараёнида ана шу ҳудудда яшаётган аҳолининг муаммоларини ўрганилиб, амалий ҳал этишга эътибор қаратилди.

Дастлаб, партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов бошчилигидаги ЎзМТДП фаоллари ва депутатлари Дўстлик маҳалласида халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Шерхон Қораев ташаббуси билан ташкил этилган "Маҳалла кутубхонаси"нинг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу кутубхонага депутат ҳомийлигида 500 дона қитоб ҳадя қилинди.
photo_2019-06-10_17-54-54.jpg

Кутубхонада китобхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кутубхона китоб жавонидан жаҳон адабиёти, ўзбек мумтоз адабиёти дурдоналари, бадиий, гуманитар, илмий публицистик асарлар ўрин олган.

Ушбу ташаббус маҳалла фуқаролари томонидан хурсандчилик билан қарши олинди. Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу кутубхона Қашқадарёда илк бора ташкил этилганлиги таъкидлашди. Тадбир давомида тумандаги бошқа маҳаллаларда хам ана шундай кутубхонларни ташкил этиш таклифи берилди.

Шундан сўнг, партия фаоллари ва депутатлар маҳалла аҳли билан бирма-бир мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди. Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

- Анча йилдан буён турмуш ўртоғим Бибироҳила Холлиева бетоб, - дейди шу маҳаллада яшовчи Аллаёр Ташанов. – Иқтисодий аҳволимиз туфайли уни яхшироқ жойга текширтириш, даволатишга ҳам имкон топа олганимиз йўқ. Бугунги сайёр қабулда партия фаолларига шу муаммони айтиб, амалий ёрдам сўрадим. Улар турмуш ўртоғимнинг Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази Қашқадарё филиалида тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиши учун йўлланма беришди. Бундан жуда хурсандман.
photo_2019-06-10_17-55-01.jpg

“Дўстлик” маҳалласи Маҳтумқули кўчасида яшовчи Дилмурод Юсупов эса тез-тез қон босими ошиб туришидан азият чекади. Фуқаро ушбу муаммо ҳақида билдиргач, у шу жойнинг ўзида тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли маслаҳат берилди.

Қабул давомида маҳалла аҳолисидан тушган айрим мурожаатларга ўз жойида ечим топилган бўлса, айримлари бўйича “йўл харитаси” тузилиб, олиб бориладиган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.




Шаҳноза ҚАҲҲОРЗОДА,
ЎзМТДП Қашқадарё вилоят кенгаши матбуот котиби
                                                                                                            


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz