ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини кучайтириш давр талаби 11.01.2019

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини кучайтириш давр талаби

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини  “Фаол  инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид  Давлат дастури лойиҳасида Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини амалга оширишдаги ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш белгиланган.

Ушбу лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасида  давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида, шунингдек давлат бюджети ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлашда  депутат ва сенаторларга профессионал, мустақил ва ҳолис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизматини кўрсатувчи Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш киритилган. Ушбу ташкил этилиши режалаштирилаётган бошқарма фаолияти мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати ҳисобланган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижросини ташкил этиш жараёнларида тўлақонли парламент назоратини амалга оширишга имкон яратади. 

Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари устидан парламент назоратини ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Бюджет Кодексига  Олий Мажлиснинг бюджет соҳасидаги ваколатларини алоҳида  белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади.

Кодекснинг 144, 145, 149 моддаларига асосан Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари ҳаражатларига унинг ижроси жараёнида Давлат бюджетининг ва Давлат мақсадли жамғармалари тасдиқланган параметрларига нисбатан Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари ҳаражатларини 10 ва ундан ортиқ фоизга кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан амалга оширилиши белгиланган. 

Кодекснинг юқоридаги моддаларига “Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари ҳаражатларига унинг ижроси жараёнида Давлат бюджетининг ва Давлат мақсадли жамғармалари тасдиқланган параметрларига нисбатан Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари ҳаражатларини 1 ва ундан ортиқ фоизга кўпайтиришни ёки камайтиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан амалга оширилади”, - деб ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.  Бу ўзгариш Олий Мажлиснинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджети устидан парламент назоратини олиб боришдаги ролини қучайтиради ва бу ўз навбатида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетини ижросини қонунийлигини ва шаффофлигини оширишга хизмат қилади.



Равшанжон Отабоев,
ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши девон раҳбари

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz