ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Депутат кўмаги билан ёш фермер 18 миллион кредит олди 13.11.2017

Депутат кўмаги билан ёш фермер 18 миллион кредит олди

2 гектарда барпо этилган янги боғнинг 1000 туп кўчатидан илк ҳосил 2 тонна

4-Эшматов сайлов окургидан ЎзМТДП туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Азим Ортиқов ҳамда 5-Ал-Бухорийдан сайланган депутат Абдумажит Ҳамидовлар Чўлқувар ва Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб аҳоли вакиллари билан учрашишди.

Учрашув давомида Чўлқувар МФЙга қарашли Буюк Ипак йўли кўчаси 97 уйда яшовчи 1992 йилда туғилган, тумандаги Cаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежини 2009 йилда битирган ва айни дамда ишсиз фуқаро Асилбек Тангрибердиев депутатга чорвачиликка қизиқишини билдириб, ушбу масалада кредит борасида амалий кўмак беришини сўради. Ушбу таклиф асосида фуқарога депутат Азим Ортиқов “Миллийбанк” Қоровулбозор туман филиалидан 5 млн.сўмлик имтиёзли кредит олиб берди ва шу кунларда ушбу соҳа ривожи бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

“Чўлқувар” МФЙ Бахт кўчаси 31 уйда яшовчи 1996 йилда туғилган, тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомлаган ишсиз фуқаро Озоджон Эргашев А.Ҳамидов кўмагида якка тартибдаги тадбиркор Улуғбек Акиевга қарашли сунъий чимдан қурилган кичик спорт майдончасига назоратчи вазифасига ишга жойлаштирилди. Оилавий шароити ҳисобга олиниб, фуқарога маълум муддат ичида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун кредит олиб берилиши ва ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашида амалий кўмак берилиши маълум қилинди.

photo_2017-11-13_17-08-17.jpg

Учрашувлар давомида, “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган фуқаро Зарина Бердиқулова депутатга тадбиркорликни кенг йўлга қўйиш мақсадида пазандачилик йўналишида иш олиб бориш истагини билдирди. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида депутат Абдумажит Ҳамидов “Саноатқурилишбанк” туман филиалига сўров орқали мурожаат этиб, айни дамда имтиёзли кредит ажратилиши борасида ишлар олиб бормоқда.

2015 йилда шу ҳудудга қарашли 37-уйда яшовчи 1997 йилда туғилган, тумандаги касб-ҳунар коллежини битирган Амирбек Ортиқовнинг мурожаати асосида унга туман Кенгаши депутатлари Азим Ортиқов ҳамда Абдумажит Ҳамидовлар кўмагида “Миллийбанк” Қоровулбозор туман филиалидан 18 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиб берилди. Кредит эвазига қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан 2 гектарлик майдон, саҳро бағридаги тошлоқ манзил обод этилиб, минг дона олма кўчати экилди. Яхши эътибор, парвариш сабаб ҳосилга кирган олма дарахтидан 2 тоннадан ошиқроқ мева йиғиб олинди. Ёш тадбиркорнинг шижоат ва ишбилармонлиги тенгдош ўртоқларида ҳам хавас уйғотди. Шу кунларда депутатларга бу борада кўмак сўраб мурожаат этганлар сони талайгина бўлмоқда. Хусусан, тумандаги Тинчлик МФЙга қарашли Навоий кўчасида яшовчи Сирож Раупов ҳамда Азиз Султоновларга ҳам ушбу масаладаги мурожаатлари асосида амалий кўмак борасида иш олиб борилмоқда.

ЎзМТДП Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлари Азим Ортиқов ва   Абдумажит Ҳамидовларнинг аҳоли вакиллари билан учрашувлари давом этмоқда.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz