ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Депутат кўмагида 2 нафар фуқаро ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади 10.07.2018

Депутат кўмагида 2 нафар фуқаро ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашигадаги ЎзМТДП гуруҳи аъзоси Дилфуза Амонова партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида Бухоро тумани аҳолиси билан юзма-юз очиқ мулоқотларда бўлди.

Учрашувлари давомида депутатга "Сўфикоргар" МФЙ "Чоруқ" қишлоғида яшовчи Шоира Ниёзова тикувчилик цехида раҳбарлик қилиши ва айни дамда “Шаҳризода” цехини кенгайтириш, шу билан бирга тикув машиналарини сотиб олиш учун имтиёзли кредитга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Фуқаро мурожаати асосида депутат кўмагида  “Халқбанки”нинг туман филиали томонидан 17 млн сўмлик имтиёзли кредит олиниб, режаланган ишлар йўлга қўйилди ҳамда шу куни партия фаоллари иштирокида тикув цехининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Шаҳризода” тикувчилик цеҳида партиянинг “Хизмат - беминнат” лойиҳаси доирасида ҳам  ўқув-курслари ташкил этилди. Эндиликда, Шоира Ниёзовадан ўнга яқин уюшмаган ёшлар ва кам таъминланган оила фарзандлари бепул ҳунар сирларини  ўрганмоқдалар.

Айниқса, "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1998 йилда туғилган Фарангиз Низомидинованинг қисқа  муддат ичида аёллар либосини тўрт мавсумга мос ҳолда тикишни ўргангани устозининг меҳнатлари бесамар кетмаётганини англатади.

- Тикувчиликка жуда қизиқар эдим, - дейди Фарангиз Низомидинова. - Депутат Дилфуза Амонованинг хонадонимизга ташрифи орзуларимнинг ушалишида туртки бўлди, десам муболаға бўлмайди. Устозимиз Шоира опа Ниёзовадан ҳунарнинг нозик сир-асрорларини бепул ўрганиб, мустақил равишда миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган ҳолда, либослар тикяпман. Келажакда шу йўналишда олий маълумотга эга бўлиб, дизайнерлик фаолиятини йўлга қўймоқчиман. Қатор шогирдлар тарбиялашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Ҳудудга қарашли Гала Осиё кўчаси, 28-уйда яшовчи Мавлуда Ҳамдамова ҳам "Самирам" гўзаллик салонига қўшимча тарзда иш фаолиятини кенгайтирган ҳолда, аёллар косметологияси ҳамда физиотерапияси очиш истагини билдириб, имтиёзли 17 млн. сўмлик кредит ажратилишида амалий ёрдам сўради. Депутат кўмагида айни кунларда банкдан олинган кредит эвазига косметология ҳамда физиотерапия хоналари тўлиқ таъмирланиб, ишга тушириш арафасида турибди.

Таъкидлаш жоиз, депутат ёрдамида амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Депутат Дилфуза Амонованинг аҳоли вакиллари билан учрашувлари давом этмоқда.

Дилфуза Яхёева,

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz