ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Депутат сўрови  –  халқ сўрови" ёхуд Сурхондарёда қайси ташкилотлар "халқ сўровига" жавоб қайтармайди? 08.06.2018

"Депутат сўрови – халқ сўрови" ёхуд Сурхондарёда қайси ташкилотлар "халқ сўровига" жавоб қайтармайди?

Бугун фуқароларнинг сиёсий партияларга ва улардан сайланган депутатларга бўлган ишончи кундан-кун ортиб бормоқда.

Бу борада ЎзМТДП вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг амалий натижалари кўпгина муаммоларга ечим топилишига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 16 апрель куни ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгашига вилоят қон қуйиш станциясидан мурожаат келиб тушганди. Мурожаатда Ўзбекистон Республикаси “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги” тўғрисидаги қонунининг 22-моддасида қон билан ишлаш хизматининг қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш ва уларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва қон таҳлилларини текшириш жараёнларида қон билан алоқада бўлувчи тиббиёт ходимлари меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган шахслар жумласига киритилиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 179-моддаси 10-бандида қон хизмати муассасаларида қон йиғиш, сақлаш ва тайёрлаш ишларини бажарувчи тиббиёт ходимлари даромад солиғидан озод этилиши кўрсатилганлигига қарамасдан, улар бу имкониятдан фойдалана олмай келаётганлиги баён этилган эди.

Мазкур мурожаат партия вилоят кенгаши вакиллари ва халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашига ЎзМТДП дан сайланган депутат Х. Муҳаммадиевлар томонидан ўрганилди ва мурожаатни ижобий ечим топтириш мақсадида  вилоят Давлат солиқ бошқармасига депутатлик сўрови юборилди ва мурожаат ижобий қондирилди.

Биргина депутатлик сўрови орқали вилоят қон қуйиш станциясининг 36 нафар ходими уларга берилган имкониятдан фойдаланиш имконига эга бўлдилар. 

Афсуски, бу борада сусткашликка йўл қўяётган айрим ташкилотлар ҳам борки, депутат сўровига ўз вақтида жавоб қайтармайди ёки умуман эътибор қаратмайди. Натижада сайловчиларнинг депутатга ва партияга бўлган ишончи камаяди. Хусусан, вилоят молия бошқармасига юборилган 4 та ва халқ таълими вилоят бошқармасига юборилган 3 та депутатлик сўровлари эътиборсиз қолдирилди. Бу сўровларда эса халқ муаммолари мавжуд эди! Шу ўринда, Президентимизнинг "Депутат сўрови – халқ сўрови", "Депутатга беписандлик – халққа беписандлик" дея таъкидлаган сўзларини келтиришни жоиз деб билдик. Хулоса ўзингиздан...


Наргиза ШАЙДУЛЛАЕВА

ЎзМТДП Сурхондарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz