ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Депутат сайловчилар ҳузурида 14.11.2017

Депутат сайловчилар ҳузурида

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Абдихалик Абдумуратов ҳудуддаги “Хиндибой” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб, очиқ мулоқот қилди.

Партиянинг "Депутат билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур очиқ мулоқотда партия туман кенгаши ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳи, “Хиндибой” маҳалласи фаоллари иштирок этди.

Тадбирда халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутат Абдихалик Абдумуратов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шунингдек, депутатларнинг аҳоли билан ишлашда яратилган янги механизм натижасида одамларнинг кундалик ҳаётдаги ижтимоий муаммолари бартараф этилаётгани борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Бугунги давр биз депутатлардан аҳоли мурожаатлари, одамларни ўйлантираётган масалалар ечимига кўмаклашишга янада фаол ва ташаббускор бўлишни талаб этмоқда, — деди А.Абдумуратов. — Эндиликда вазифа ваколатимизга виждонан ва масъулият билан ёндашиб, халқ фаровонлиги, одамларнинг турмуш-тарзи янада яхшиланиши йўлида кўмаклашишга ҳаракат қилаяпмиз. Бунда доимий одамлар билан мулоқот, сайёр учрашувлар ташкил этиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, ижобий ечим топишда интилмоқдамиз.

Учрашув давомида “Хиндибой” маҳалласида яшовчи фуқаролар Мамазиё Туқлиев, Дилбар Пардаева хонадонларда табиий газ йўқлиги, электр энергияси доимий равишда бўлмаслиги юзасидан мурожаат қилди. Уларнинг мурожаати юзасидан депутат Абдихалик Абдумуратов туман электр энергиялари корхонаси ходимлари билан боғланиб, табиий газ билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши, хонадонларга газ балонлари тарқатилишини маълум қилди. Шунингдек туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан боғланиб, тез кунларда “Хиндибой” маҳалласи хонадонларида электр энергияси тўлиқ таъминланиши ижобий ҳал этди.

Шунингдек, тадбир давомида маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни капитал таъмирлаш, кам таъминланган оилалар фарзандларига моддий ёрдам ажратиш каби бир қатор масалалар юзасидан депутат тегишли тартибда ўрганиш ишларини олиб бориб, ижобий ечим топишда кўмаклашишини таъкидлади.

Зуҳра Ғаффорова,
ЎзМТДП Пастдарғом туман кенгаши
етакчи мутахассиси

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz