" /> ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ
ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Депутат ташаббуси билан автобус қатнови йўлга қўйилди 12.06.2018

Депутат ташаббуси билан автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида бугун кўплаб фуқароларнинг муаммоларига ечим топилмоқда.

Хусуссан, партиядан халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига сайланган депутат Гулчеҳра Равшанова ҳам лойиҳа доирасида аҳоли ва электоратни қийнаётган қатор муаммоларни ўрганиб, уларни  бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

2015 йилда Бухоро давлат университетини тугаллаб, бахтсиз ҳодиса сабаб ногирон бўлиб қолган фуқаро Насиба Остонованинг ишга жойлашиш масаласида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати депутат кўмагида ижобий ҳал этилди. Бугун Насиба Бухоро шаҳридаги 26-умумтаълим мактабига  ёшлар етакчиси вазифада фаолият юритмоқда.

Шунингдек, шаҳардаги Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси, 153 уй, 77-хонадонда яшовчи, I гуруҳ ногирони Дилфуза Турғунованинг хонадонига депутат ташрифи муаммоли вазият ечимида айни муддао бўлди. Маълум бўлишича, ўтган икки ой давомида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ногиронлик нафақа пули фуқарога етказиб берилмаган. Боз устига, қайд дафтарида ҳам номи кўрсатилмаган. Депутат кўмагида ушбу масала ижобий ҳал этилиб, шу куннинг ўзидаёқ фуқаронинг 2 ойлик нафақа пули тўлаб берилди ва доимий равишда ўз вақтида етказиб бериладиган бўлди.

“Ўтрор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган учрашувда депутатга ҳудуд аҳолиси томонидан транспортнинг йўқлиги, бу муаммо ёш-у кексалар  учун бирдек муаммо келтириб чиқариши маълум қилиниб, транспорт қатновини йўлга қуйишда кўмак сўралди. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳудудга қарашли "Дўлама" ва "Работиқози" маҳалла фуқаролар йиғинларини бирлаштирувчи йўлларда автобус қатнови йўлга қўйилди.

Депутатнинг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Муслима Рўзиева,

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz