ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Депутатлар Хоразм туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қиладиган таклиф-тавсиялар берди 13.09.2017

Депутатлар Хоразм туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қиладиган таклиф-тавсиялар берди

Мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Соҳани ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш борасида Президентимизнинг фармон ва қарорлари қабул қилинмоқда.

Ана шундай ислоҳотларнинг ижросини ўрганиш, назоратга олиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП аъзолари Хоразм вилоятида бўлиб, ҳудуддаги туризм инфраструктураси объектлари аҳволини ўрганди.

IMG_6592.JPG

Депутатлар ўрганишлар давомида Хива шаҳридаги Нурлабой ёдгорлик мажмуасида қилинаётган реставрация ишларини бориб кўрди. Шунингдек, туризм соҳасида хизмат қилаётган хивалик мутахассислар, соҳада иш олиб бораётган тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, ҳудудда туризм соҳасида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашди. Шу куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ҳазорасп туманидаги Сулаймонқалъа ёдгорлик мажмуасида туризм инфраструктурасини ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишиш асносида Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси аъзоси Давронбек Отамуратовнинг ижодий устахонасида ҳам бўлишди.

IMG_6573.JPG

Депутатларнинг ўрганишлари натижасида ҳудуддаги туризм масканларида меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш талаб даражасида эмас, туризм объектларида 100 фоиз хориж валютасида ишлайдиган терминал ўрнатилмаган, шунингдек, каби муаммоларнинг мавжудлигини аён бўлди. Ҳудудда туризмнинг янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бундай масала-муаммолар юзасидан депутатлар тегишли таклиф-тавсияларини берди. Хусусан, уларнинг таъкидлашича, Хоразм вилояти туризм салоҳиятини хорижликларга реклама қилишни янада кучайтириш, реклама қилишга қаратилган китоблар, мақолалар нашр этиш, Интернетда туризмни тарғиб қилишга доир роликлар жойлаштириш ҳамда Хива шаҳрини тунда ҳам ёритиш вап жойларда валюта алмаштириш банкоматларини кўпайтириш туристлар оқимининг янада кўпайишига хизмат қилади.

Алишер Раҳмонов,

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши

етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz