ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Депутатлар қурилиш масканида ҳашар уюштирди 10.08.2018

Депутатлар қурилиш масканида ҳашар уюштирди

Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллик байрам тадбирларини бу йил «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказиш белгиланган ва ҳудудларда халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий санани кенг нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш”  демократик партиясидан сайланган депутатлар истиқлол байрам шукуҳидан барчани бирдек баҳраманд қилиш мақсадида халқимизнинг миллий қадриятлардан бири ҳисобланган ҳашар тадбирини уюштирди. Ҳаёт тақозоси билан ногирон бўлиб қолган фуқаролар учун тумандаги “Боғистон” маҳалласида бунёд этилаётган қурилиш масканига ташриф буюрган депутатлар шу куни усталар ёнида туриб, кимдир ғишт терди, кимдир лой ташиш билан оввора бўлди.

fghfghgf.jpg

Қурувчиларга тайёрланган тушлик ҳам депутатлар ҳисобидан бўлди. “Савоб қилсанг, бутун қил” деганларидек, ошпазга шу куни тушлик таътили берилди ва депутатларнинг ўзлари “қўлбола” паловхонтўра тайёрлади. Бир пиёла чой устида усталар билан қизғин суҳбат бўлиб ўтди.

Хуллас, шу куни сих ҳам, кабоб ҳам куймади. Байрам ҳашари сабаб, депутатлар бир пешонаси терлаб, танаси қизиб, қони югирганидан хурсанд бўлган бўлса, қурувчилар  депутатлар билан ёнма-ён ўтириб, юзма-юз гаплашиб, улар узатган аччиққина қора чойдан ичиб, чарчоғларини унутгандек бўлди. 

13.jpg 


ЎзМТДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz