ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Депутатлик сўрови билан зиёратгоҳ ободонлаштириладими? 23.01.2018

Депутатлик сўрови билан зиёратгоҳ ободонлаштириладими?

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Учқўрғон туман Кенгаши ва партиядан халқ депутатлари туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлар томонидан партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш мақсадида туманда Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг ижроси ўрганилди.

Хусусан ушбу ўрганиш давомида Учқўрғон туманидаги Мустақилик МФЙ ҳудудида жойлашган “Теракмозор” зиёратгоҳда зиёратчилар учун шарт-шароит яратиш, уни ободонлаштириш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириш лозимлиги аниқланди.

Жумладан, зиёратгоҳ меъморий ёдгорлик сифатида рўйхатга олинган бўлса-да, юқоридаги қонун талабларига асосан кадастрдан ўтказилмаган, чегара ҳудудлари белгиланмаган, муҳофазага олинмаган ва расман зиёратгоҳга масъуллар белгиланмаган.

Шунинг учун зиёратгоҳда ободонлаштириш, қурилиш ишларини олиб боришнинг имкони бўлмаган.

Ўрганишлар натижасида аниқланган мазкур муаммолар юзасидан халқ депутатлари Учқўрғон туман Кенгаши депутати И. Зулфихаров “Маданий мерос объектларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга асосан “Теракмозор” зиёратгоҳини Наманган вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Учқўрғон туман филиали (С.Хўжаев) ва Учқўрғон туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А Темиров) томонидан кадастрдан ўтказилишида ҳамда мазкур масканни ободонлаштириш ва туман мехмонлари, зиёратчилар учун мақбул шароитлар яратишни таъминлаш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.

Мазкур депутатлик сўровининг натижаси сизни қизиқтирадими? Унда сайтимизни кузатишда давом этинг.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz