ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


21.06.2019

Фуқаролар мурожаати қай даражада ҳал қилиняпти?


Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугун ҳаётимизнинг ўзи Конституциямизда ўз ифодасини топган энг асосий мақсад — инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.

Албатта, халқ манфаати йўлида қилинаётган бундай саъй-ҳаракатлар сиёсий партиялар зиммасига ҳам янада кўпроқ масъулият юклаётир. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда ундан сайланган барча даражадаги депутатлар партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси, сайёр қабулларда фаол иштирок этмоқда ва аҳолининг муаммоли масалаларини тизимли ўрганиб, таҳлил қилиш, фақат амалий натижалар учун ишлашни устувор вазифа қилиб белгилаган.

Бунинг исботини партия Тошкент шаҳар кенгаши мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар томонидан кўплаб амалий ишлар қилинди ва қилинмоқда. Шу йилнинг биринчи чорак якунлари бўйича шаҳар кенгаши томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида 290 та хонадоннинг муаммоси ўрганилди. Ўтказилган сайёр қабулларда эса партия вакиллари, депутатлар билан бирга сектор раҳбарлари, ички ишлар, коммунал хизмат кўрсатиш, таълим, тиббиёт идоралари, бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари ҳам жалб қилинди.

Тадбирларда аҳолидан тушган мурожаатларнинг асосий қисмига тезда ечим топилган бўлса, айримлари турли ташкилотларга йўналтирилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит ажратиш, уй-жой, моддий ёрдам, аҳоли саломатлиги, шунингдек, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, алимент ўндириш, иш хақи, нафақа ва пенсия таъминоти бўйича бўлган.

Миробод туманида истиқомат қилувчи Диана Богдан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасидаги учрашувлардан бирида 2 ёшли фарзандининг бош қисмида ориқ борлиги ва малакали шифокорларга кўрсатишга маблағи йўқлигини маълум қилган эди. Миробод туман кенгаши депутатларининг ёрдами билан аёлнинг фарзанди Республика ихтисослашган нейрохирургия илмий амалий тиббиёт марказида навбатсиз бепул кўрикдан ўтказилди. Шифокорлар томонидан ёзиб берилган дори-дармонлар ҳам ҳомий томонидан олиб берилди.

Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати Улуғбек Зиёдуллаевга “Зарқўрғон” маҳалласида бўлиб ўтган “Сайёр қабул”да фуқаролар томонидан 195-мактаб ёнида пиёдалар ўтиши учун йўлакча ташкил қилиш масаласида мурожаат келиб тушган эди. Чунки, пиёдалар ўтиш белгисининг йўқлиги сабаб, ўқувчилар ушбу серқатнов йўлдан ўтишига жуда қийналаётганди ва бу ота-оналарнинг ҳам жиддий хавотирига сабаб бўлаётганди.

Депутат У.Зиёдуллаев ушбу мурожаатни ўрганиб чиқди ва ушбу масалада Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига депутатлик сўрови юборди. Орадан кўп вақт ўтмай, ушбу мурожаатга амалий ечим топилди, серқатнов йўлдан ўтиш учун пиёдалар белгиси ўргатилиб, чизиқилар тортилди.

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари Музайяна Расулова ва Мавлуда Тожиеваларга “Уйма-уй” лойиҳаси доирасидаги учрашувлардан бирида уюшмаган аёллар ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш масаласида мурожаат бўлган эди.

Депутатлар ушбу масалага тезда ечим топди. Партиянинг “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида Юнусобод тумани “Севинч” маҳалласида жойлашган кичик тикув цехига шу маҳаллада истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож бўлган тўрт нафар хотин-қиз ҳунар ўрганиши учун бириктирилди. Аёллар келажакда касб-ҳунар эгаси бўлиш билан бирга, тикувчилик касбини эгаллаган ҳолда уй меҳнатини, яъни касаначиликни ташкил этиб, уй-рўйғор ишлари, фарзандлар парвариши билан паралел равишда тикувчилик ҳунарини ҳам амалга оширади.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Умуман, ЎзМТДПдан халқ депутатлари Бектемир, Миробод, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Учтепа туман Кенгашларига сайланган депутатлар бу борада фаоллик кўрсатаётган бўлса, Яккасарой, Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутатлари ишлари талаб даражасида эмас.  

 

 

Қудратилла ПЎЛАТОВ,
ЎзМТДП Тошкент шаҳар кенгаши
етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz