ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


11.09.2019

ICAPP Бош котиби Парк Ро-Бюг партия фаолиятини қандай баҳолади?


2019 йилнинг 5-8 сентябрь кунлари ICAPP (Осиё сиёсий партияларининг халқаро конференцияси) Бош котиби Парк Ро-Бюг томонидан Осиё сиёсий партияларининг халқаро конференцияси доирасида “Аёллар қаноти”нинг 6-йиғилиши ҳамда Ёшлар қанотининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида “Янги Озарбайжон” партияси бошчилигида “Ёшларнинг ижтимоий ва сиёсий фаолиятда ўрни ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” масаласи муҳокама этилди.

Кун тартибидан 2030 йилгача бўлган даврда хотин-қизлар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга ҳисса қўшишга қаратилган масалалар ўрин олди.

werwer.jpg

Халқаро конференцияда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раисининг Хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ф.Мухамеджанова ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси ижрочи котиби С.Исмоиловлар иштирок этдилар.

Халқаро конференцияда Ф.Мухамеджанова “Хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг стратегияси” мавзусида маъруза қилди.

image_2019-09-10_20-32-22.png

Маъруза юзасидан Осиё сиёсий партияларининг халқаро конференцияси Бош котиби Парк Ро-Бюг қуйидаги фикрларни билдирди: “Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларда аёллар ва ёшларнинг ўрни беқиёс эканлигига гувоҳ бўлдик. Айниқса ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида билдирилган таклифлар нафақат Ўзбекистон учун балки, Осиё партиялари учун ҳам фундаментал аҳамиятга эгадир. Тақдим этилган таклифлар келажакдаги муваффақиятларимизнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бу соҳада партия билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз”.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz