ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


11.10.2018

Илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тартибга солинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳасига оид бир қанча қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Қонун лойиҳалари қуйи палата мажлисига қадар сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида ҳам қизғин муҳокама қилинганди. Жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида лойиҳалар муҳокамасига партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилди. 

Бугун мамлакатимизда илм-фан ривожига, илмий салоҳиятни юксалтиришга устувор аҳамият қаратиб келинаётир. Биринчи ўқишда муҳокама қилинган “Фан тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мамлакат илм-фани, илмий салоҳиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни ривожлантиришда фан ва техниканинг ҳиссасини ошириш, амалга ошириладиган илмий тадқиқотларнинг сифати, самарадорлигини юксалтириш, илм-фан, таълим ҳамда ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Мазкур қонун лойиҳасида илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи органларнинг ваколатлари, илмий ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш чора-тадбирлари, илмий ва илмий-техникавий фаолиятни ташкил этиш қоидалари белгиланмоқда. Илмий ва илмий-педагог кадрларнинг давлат аттестацияси, давлат илмий-техникавий экспертизаси, илмий ва илмий-техник натижаларнинг даражаси, иқтисодий самарадорлиги, амалий аҳамиятини комплекс тарзда баҳолаш, мониторинг қилиш каби масалалар ўз ифодасини топмоқда.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг тартибга солинишини таъминлайди, илмий ва илмий-техникавий фаолият соҳасидаги тушунчаларни уйғунлаштириш, яхлит тарзда изоҳлаш имкониятини яратади.


Азамат ЗИЁ,
ЎзМТДП фракцияси аъзоси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz