ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Илоқ” этнографик фестивали 16.04.2018

“Илоқ” этнографик фестивали

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан Оҳангарон тумани Шовғоз қишлоғида Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди, вилоят маданият бошқармаси, “Ҳунарманд уюшмаси” вилоят бошқармаси, Халқаро “Амир Темур” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Оҳангарон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Илоқ” этнографик фестивали ўтказилди.

Фестиваль карнай-сурнай садолари билан бошланди ва меҳмонларни асрлар билан бўйлашган кенгликлар сари чорлади.

1.jpg

Фестиваль доирасида Республика қўғирчоқ театри “Карвонсарой” томошаси, бадиий жамоалар ва дорбозлар ижодий гуруҳларнинг чиқишлари намойиш этилди.

Шунингдек, фестиваль давомида оҳангаронликлар ва меҳмонлар ўрта асрлар давлатчилик тарихини акс эттирувчи нодир манбаалардан хабардор бўлдилар.

2.jpg

Илоқ (ҳозирги Оҳангарон тумани Шовғоз қишлоғи ҳудудларига тўғри келади)- Тошкент воҳасининг катта қисмини эгаллаган жануби-шарқий минтақа.

Мутахассислар бу жойларнинг ўрта асрларда ҳам мавжуд бўлгани, “Илоқ” сўзи туркий тилдан олинган бўлиб, “Айлоқ”, дея юритилганини эътироф этишди.

6.jpg

Қурама ва Чотқол тоғ тизмалари ўртасида жойлашган бу ҳудудда XIV-XI асрларда шаҳар маданияти юксак даражада ривожланган.
Ўша даврларда Мовароуннаҳрда олтин тангалар фақатгина Илоқ ва Самарқандда зарб этилгани ҳақида маълумотлар бор. Халқи шаҳарсозлик, хунармандчилик, дурадгорлик, шоличилик билан Шарқда шуҳрат қозонган.

Анъанавий тарзда бир неча йиллардан буён ўтказиб келинаётган Илоқ фестивалининг ҳам айни вақтда дунё илмий жамоатчилиги, сайёҳларнинг эътиборини тортаётганининг асл сабаби шунда бўлса керак. Таклиф қилинган ўнлаб хорижлик сайёҳлар тарихнинг ёрқин саҳифаларини оралаган ушбу ҳудуднинг ҳар қаричи мозийдан сўзлашига, гувоҳ бўлишди.

4.jpg

ЎзМТДП Тошкент вилоят кенгаши ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz