ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Ирим-сирим ибратми ёки иллат? 16.04.2018

Ирим-сирим ибратми ёки иллат?

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг "Пресс тур" лойиҳаси доирасида партиянинг Навоий вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан кўплаб қадамжоларга ташрифлар уюштирилмоқда. Ташрифлар давомида кўплаб тарихий ёдгорликлар, зиёратгоҳлар ва қадимий қадамжолар тарихи ўрганилиб, улар ҳақида қизиқарли маълумотлар тўпланмоқда.

Аммо ташрифлар давомида турли кишини ўйлантирадиган, мулоҳазага чорловчи ҳолатларга ҳам дуч келдик. Шундан келиб чиқиб, партиянинг вилоят Кенгаши, “Тафаккур” ёшлар тарғибот маркази, MY5 телеканали, Мусулмонлар идораси вилоят вакили билан ҳамкорликда “Дарахтларни қутқаринг” акцияси доирасида Навбаҳор туманига йўл олдик.

Навбаҳор туманидаги “Уч тут” қишлоғида учта катта тут мавжуд. Аҳоли бу тутлардан меваси ёки соясидан баҳраманд бўлиб эмас, балки “тақдирини ўзгартиришда” фойдаланиб келади. Қандай қилиб дейсизми? Қайси одам бахтсиз бўлса – бахт сўраб, фарзандсиз бўлса – фарзанд сўраб, камбағал бўлса – бойлик сўраб дарахт шохларига мато бўлакларини боғлаб кетади.

Одамлар орасида шундай ирим бор экан: “Дарахтдан сўра, сенга беради”.

Аслида бергувчи ким...? Шу ўринда дўппини бир четга олиб, ўйлаб кўринг. Инсон тақдирига ёзилган ҳар қандай ҳодисани оддий бир дарахт ўзгартира олармиди? Бу каби табиат ҳодисалари ёки оддий буюмларни илоҳийлаштириш муқаддас ислом динида ҳам қаттиқ қораланган, танқид остига олинган.

Дастлаб “Дарахтларни қутқаринг” акцияси доирасида Навбаҳор туманидаги 37-сонли махсус мактаб интернатининг фаоллар залида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда маънавий-марифий йўналишда, дин ва эътиқод эркинлиги йўлида қатор ижобий ишлар олиб борилаётганлиги, инсонлар кундалик турмушида дуч келадиган кўплаб ирим-сиримлар хусусида, унинг нечоғлик тўғри ёки нотўғри экани ҳақида асосли фикрлар билдирилди.

photo_2018-04-13_18-48-24.jpg

Акция доирасида инсонлар туфайли озорланаётган (баъзи шохлари қуриб улгурган), учала тут шохлари навбаҳорлик ёшлар ҳамда тадбир ташкилотчилари томонидан тўлиқ мато бўлакларидан озод қилинди.

“Дарахтларни қутқаринг” акцияси доирасидаги ишчи гуруҳ аъзолари гўзал ва қадим Нурота сари йўл олишди. Нуротага борган кишилар яхши билишади: бу заминнинг суви-ю ҳавоси мўъжизакор. Аммо нуроталиклар ҳам баъзи бир нарсаларни илоҳийлаштириб улгуришган. Шундай жойлардан бири “Бандикушоҳ” қадамжосидир.

Акция режасига асосан Нурота туманидаги 3-умумтаълим мактабининг фаоллар залида уюшмаган аҳолига бу борада тушунчалар берилди. Аҳолини қизиқтирган саволларига тадбир ташкилотчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари томонидан батафсил жавоблар берилди.

photo_2018-04-13_18-47-34.jpg

Шундан сўнг “Бандикушоҳ” қадамжосига борилиб, одамлар томонидан “ниятни ижобат этувчи” дарахт шохларига боғлаб кетилган мато бўлаклари олиб ташланди. Инсонларга омад ва бахт келтирувчи турли матолар боғланган қуриган ёғоч бўлаги олиб ташланди. Қадамжога маъсул бўлган шахсга тушунтириш берилиб, аҳолига аниқ ва ишончли маълумотлар бериш лозимлиги айтилди.

Қадрли дўстлар!

“Дарахтларни қутқаринг” акцияси давом этади. Сиз ҳам бизга қўшилинг. Ҳудудингизда шу каби ирим-сиримидан озор чекаётган дарахтларни озод этинг!


Отабек Мўминов,

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz