ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


 Ижодкор ёшлар баҳси 13.06.2018

Ижодкор ёшлар баҳси

Миллий рақс, миллий қўшиқ, миллий мусиқа чолғучилиги, рассомчилик ва драма. Буларнинг барчаси чинакамига ўзбек халқининг миллий мероси ҳисобланади.

Жиззах санъат коллежининг иқтидорли ўқувчиларидан тузилган “Буюк турон” ҳамда “Мумтоз” жамоалари ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Ижодкор ёшлар баҳси”  мавзусида ташкил этилган беллашувда айнан шу бешта шарт бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

1.jpg

- “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бугунги тадбиримиз чинакамига “баҳс”га айланиб кетди десак муболаға бўлмайди, – дейди партия вилоят кенгаши етакчи мутахассиси Мингжигит Холбеков. – Белгиланган барча шартларни ўқувчилар аъло даражада бажаришди, деб бемалол айта оламиз. Тўғриси, тадбирда кечаётган барча жараёнлар – биз бу беллашувни ташкил қилишдан олдин режалаштирганимизданда кўтаринки ўтмоқда, тасаввур қилганларимизданда қизиқарли кечмоқда. Демак, ёшларимиз нафақат миллий, балки жаҳон мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини ҳам чуқур ўрганишган. Айниқса, ёш хонанда ва созандаларимизнинг ижро маҳоратига тан бермасдан бўлмайди. Демакки, ёшларимиз партиямизнинг ҳаракат Дастурида илгари сурилганидек, ҳалқаро нуфузли танловлар ва фестивалларда муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишгада муносиб. Бу каби тадбирларни ташкил этиш орқали ўзбек санъатини жаҳон ареналарига олиб чиқадиган янги иқтидор эгаларини кашф қилишга эришиш мумкин. 

2.jpg

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби беллашувларнинг ташкил этилиши ёшлар ўртасида ижодий муҳитни яратиш, миллий санъат турларини ривожлантириш, соғлом рақобатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Соғлом рақобат бор жойда эса албатта ривожланиш бўлади.

Якунда коллежнинг “Буюк турон” жамоаси ғолиб бўлди. Барча иштирокчилар муносиб тақдирландилар.

4.jpg

321465.jpg

“Хўш! Сизнинг орангизда хам мана шундай иқтидор эгалари борми? Келинг, беллашамиз!”

 

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz