ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


26.06.2019

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган депутат фикрлари ЎзМТДП ғояларига зиддир


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурий мақсад ва вазифалари, сайловолди Платформасида илгари сурилган вазифалар ҳамда миллий тикланиш ғоясидан келиб чиқиб, халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати К.Дусовнинг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган аёллар ва ёшлар масаласидаги шахсий фикрларига қўшилмайди.

Унинг ёзганлари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг позициясини ифода этмаслигини, бу унинг шахсий фикри эканлигини ҳамда ушбу фикрлар партия мақсад ва ғояларига тамоман зид эканлигини маълум қилади. 

Партия аёллар ва ёшларни жамиятимизнинг энг фаол қатлами сифатида кўради ва уларга таянади. Хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошириш масалалари партиянинг устувор дастурий вазифасидир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бундан кейин ҳам аёлларга янада қулайроқ меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, халқнинг дардини чуқурроқ ҳис қиладиган қатлам сифатида партия фаолиятига кенгроқ жалб қилишга алоҳида эътибор қаратади. 

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши барча оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини мазкур масала муҳокамасида К.Дусов қарашларини партия позицияси билан боғламасликка чақиради.





Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz