ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Хўжа Ҳофиз Меросий” зиёратгоҳида ёшлар акцияси ўтказилди 16.04.2018

“Хўжа Ҳофиз Меросий” зиёратгоҳида ёшлар акцияси ўтказилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Ёшлар қаноти”, халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашидаги ЎзМТДП гурухи, Ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида "Эрганакли" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Хўжа Ҳофиз Меросий” зиёратгоҳида ёшларнинг ҳашар акцияси ташкил этилди.

Тарбирдан кўзланган мақсад ёшларнинг миллий қадриятларга содиқлик руҳини кучайтириш, уларда аждодлар маънавий меъросига бўлган ҳурматни ошириш, қолаверса ёшларни меҳнатга ўргатиш уларда ватанпарварлик туйғусини кучайтиришдан иборатдир.

Акция давомида зиёратгоҳ ҳовлиси кўкаламзорлаштирилди, йўлаклар оқланди, зиёратгоҳ ҳудудидаги мақбара ва унинг атрофи ободонлаштирилди, манзарали дарахт ва гуллар экилди.

IMG_0375.JPG

IMG_0422.JPG

IMG_0453.JPG

IMG_0389.JPG

IMG_0478.JPG

Тадбир сўнгида ҳашар акциясида фаол иштирок этган ёшлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

ЎзМТДП Самарқанд вилояти кенгаши Матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz