ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Халқ ўйинлари - миллийлигимиз кўзгуси 13.06.2018

Халқ ўйинлари - миллийлигимиз кўзгуси

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Сохибкор” маҳалласи ҳудудидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Миллий халқ ўйинлари - собитлик, интизом, ғалаба гарови” шиори остида фестиваль ташкил этилди.

Партия дастурий мақсад-вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу фестиваль ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат тўйғусини янада кучайтириш, ёшларимиз орасида миллий уйинларимизни кенг тарғиб қилиш ҳамда оммалаштиришда ўзига хос ўрин тутди.

Ота-боболаримиз томонидан ўйлаб топилган ва минг йиллардан бери ўйнаб келинаётган миллий халқ ўйинлари фарзандларимизни жисмонан соғлом ва маънан баркамол инсонлар этиб камолга етказишда беқиёс аҳамият касб этади. Чунки бу ўйинларда уйғунлашган хатти-ҳаракатлар болаларда эпчиллик, сезгирлик, фикрлаш қобилиятларини янада кучайтириб, ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди, ғалаба сари дадил интилишга чорлайди. Инсон танасининг барча мушакларини чиниктиришга хизмат қилади. Энг муҳими ёшларни бир жамоага бириктириб йигит-қизларни ўз Ватани шаъни учун курашадиган мард ва жасур кишилар этиб тарбиялайди.

312645.jpg

Тадбирда тумандаги маҳаллаларидан ташриф буюрган ёшлар ўзлари севиб ўйнайдиган миллий халқ уйинларини тўпланганлар олдида намойиш этишди. Фестивалга ташриф буюрган ёшу-қари жамоаларнинг ҳар бир чиқишини катта қизиқиш билан кузатиб бордилар. Айниқса, иштирокчиларга “Бештош”, “Ёнғоқ уйини”  “Чиллик”, “Топрон”, “Ўнбалоқ ўйин” лари ниҳоятда манзур бўлди.

- Ушбу фестивални ташкил этишдан кўзланган мақсад халқимизнинг табора унитилиб бораётган кўп минг йиллик миллий ўйинларини кенг оммага намойиш этиш ва уларни борича сақлаб қолган ҳолда келажак авлодга ҳам бус-бутун етказишдан иборат,-дейди партия туман Кенгаши раиси Алижон Шокиров. – Фестиваль давомида эзгу мақсадимизга маълум маънода эришдик. Чунки, ёшларимиз бугун миллий халқ ўйинларини нафақат тамоша қилишди, балки иштирокчи сифатида ўйинларда иштирок этишди. Бу эса уларнинг миллий ўйинларимизга бўлган қизиқишини оширибгина қолмасдан, ёшлар орасида кенг тарғиб қилишига ҳам туртки беради.           

Якунда, фестивалда фаол қатнашиб, кенг омма эътиборига миллий халқ ўйинларини намойиш этган маҳаллалар жамоалари ЎзМТДП Булунғур туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

1321546.jpg


ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши Ахборот хизмати

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz