ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


“Хизмат – беминнат”да таҳсил олган ёшлар энди талаба 07.08.2018

“Хизмат – беминнат”да таҳсил олган ёшлар энди талаба

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ташкил этилган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси бугун ўз самарасини бермоқда. Лойиҳа доирасида очилган ўқув курсларида сабоқ олган ёшларимизнинг аксарияти талаба деган номага сазовор бўлишмоқда.    

Жорий йилнинг 1  августидан буён  ёшларимиз мамлакатимиздаги турли олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини топшириб, ўз билимларини синовдан ўтказмоқдалар.

Илёсжон Яндашев,

“Хизмат – беминнат” лойиҳасида таълим олган:

– Мен Навоий давлат педагогика институтининг физика-математика факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирдим. Бундай мувафаққиятга эришишимда “Хизмат – беминнат” лойиҳасининг катта ҳиссаси бор. Мен партия фаоллари ва устозим Соҳиба Наврўзовага миннатдорлик билдираман. Талабалик йилларимда ҳам ЎзМТДПнинг барча лойиҳаларида фаол иштирок этиб, унинг мақсад ва ғояларини тарғиб қилишга ўз ҳиссамни қўшаман.

photo_2018-08-07_10-15-14.jpg

Мафтуна Жўрақулова,

1997 йилда туғилган. Навбаҳор тумани “Янги йўл” МФЙда яшайди:

– Мен бир неча йиллардан бери Навоий давлат педагогика институтига ҳужжат топширар эдим. Лекин кира олмаганман. Оилавий шароитим туфайли қўшимча таълим олишга имконим бўлмаган. Устозим Олимжон Хамидов ва Сирожиддин Жумаевлар ҳамкорликда “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида фанлардан сабоқ берилаётганлигини эшитдим ва уларга мурожаат қилдим. Устозларимиз ЎзМТДП ташаббуси билан “Хизмат – беминнат” лойиҳаси ташкил этилганлиги ва ёшларга лойиҳа доирасида сабоқ берилаётганлигини билдиришди. Тарих ва инглиз тилидан қунт билан тайёрландим ва бугун Навоий давлат педагогика институтининг чет тилилар факультетига ўқишга қабул қилиндим.

Лойиҳа доирасида таълим олган ёшларимиздан яна бири навбаҳорлик Шоҳруҳ Рустамовдир. У Тошкент Давлат юридик университетига қабул қилинди.

photo_2018-08-07_10-15-19.jpg

–  Мен бугунги хурсандчилигимни, ҳаяжонимни сўз билан изоҳлаб бера олмайман. “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида тарих фанидан сабоқ олиб, билимларимни мустаҳкамладим. Мана бугун эса талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлдим. Менга шундай имкониятни яратиб берган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига ва устозларимга  ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Илҳом Турсунов,

ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” етакчиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz