ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Хизмат — беминнат" — ёшларга имконият 11.07.2018

"Хизмат — беминнат" — ёшларга имконият

Фарзандларимизга болалигидан иқтидори, қизиқишларига қараб ҳунар ўргатиш, бунга кенг имкониятлар яратиб бериш келгуси ҳаётида комил инсон бўлиб вояга етишида муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга инсондаги меҳнатсеварлик фазилатларини камол топтиришдаги асосий вазифа ҳисобланади. Шу боис юртимизда азалдан ана шу фазилат эгаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик ташаббуси билан ташкил этилаётган қатор лойиҳалар ҳам ушбу эзгу амалларни ҳаётга кенг татбиқ этаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Партиянинг кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб, уларнинг қобилиятларини намоён этишида, касб-ҳунар эгаллашларида камарбаста бўлаётгани эътирофга лойиқ. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб “Хизмат —беминнат” лойиҳасининг амалга оширилиши бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

Ушбу лойиҳа доирасида биргина Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ишлар айни шундай ёшларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқишида муҳим роль ўйнаяпти. Мисол учун, 2018 йилнинг июль ойида  “Хизмат — беминнат” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган бепул ўқув-курслари сони яна иккитага кўпайди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Пахтачи туман кенгаши ташаббуси билан турли мебеллар ясаш бўйича “Уста-шогирд” ҳунармандчилик ўқув курслари ташкил этилди.

yrtyr.jpg

Шунингдек, Булунғур туман кенгаши томонидан кўрпа ёстиқ, кашта буюмларини тикишга қаратилган бепул ўқув-курсларига уюшмаган ва ҳунар ўрганиш истаги билдирган ҳар бир ўғил-қизнинг мурожаати эътиборга олиниб, улар ушбу курсларга қабул қилинди.

— Партия ташаббуси билан очилган бепул ўқув-курсида турли мебеллар ясаш сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқчиман, — дейди Давлат Саидов. — Менинг мурожаатим эътиборга олинганидан хурсанд бўлдим. Бу эса келгусида хунармандчилик махсулотларининг бизнесини йўлга қўйишда кенг имкониятлар эшигидир. Бу орқали мамлакатимиз ривожига оз бўлса-да, муносиб хиссамни қўшмоқчиман.

— ЎзМТДП ташаббуси билан ташкил этилган "Хизмат — беминнат" лойиҳаси, биз, ҳунармандларни ҳам жуда руҳлантириб юборди, — дейди ҳунарманд Отабек Мавланов. — Бу лойиҳа ёшлар билан ишлаш, уларга бор билим ва маҳоратимни ўргантишга кўмак беради.

Жамшид ХУШВАҚТОВ,

ЎзМТДП Самарқанд вилоят

кенгаши бош мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz