ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Хоразмнинг азм салоҳиятини рўёбга чиқаришда ЎзМТДП фаоллари камарбастадирлар 06.12.2018

Хоразмнинг азм салоҳиятини рўёбга чиқаришда ЎзМТДП фаоллари камарбастадирлар

Президентимиз халқимизга елкадош бўлиш мақсадида мунтазам равишда вилоятларга сафар қиладилар. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида қисқа икки йилда Хоразм вилоятига тўрт марта ташриф амалга оширилди. Уларнинг ҳар бири тарихий аҳамиятга эга бўлиб, вилоятимизнинг ҳар томонлама юксалишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари шу йилнинг 29-30 ноябрь кунлари вилоятга қилган сафари чоғида ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кўплаб очилмаган имкониятлар борлигини кўрсатиб бердилар, мазкур имкониятларни рўёбга чиқариш юзасидан давлат ва жамоат ташкилотлари олдига бир қатор вазифалар қўйдилар.

Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун барча манфаатдор ташкилотлар, қолаверса, барча элдошларимиз ислоҳотларга дахлдорлик масъулиятини чуқур ҳис этган ҳолда бир ёқадан бош чиқариб сайъ-ҳаракат қилишлари лозим. Ушбу жараёнларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят ташкилоти фаоллари ва депутатлари ҳам ташаббускорлик кўрсатишлари давр талабидир.

Куни кеча Урганч шаҳрида партия вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган “Хоразмнинг азм салоҳияти — бизни ташаббусга чорлайди” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам иштирокчилар Президентимиз белгилаб берган вазифаларни ҳал қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
photo_2018-12-06_09-19-27.jpg

Унда ЎзМТДП фракцияси аъзолари, партия Марказий, вилоят ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари фаоллари, халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар, вилоят “Ўзбектуризм”, Молия, Маданият бошқармалари, вилоят Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекцияси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов очиб, Президентимиз қўйган вазифалар хусусида тўхталар экан, уларнинг Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасига ҳамоҳанглиги боис, ЎзМТДП аъзолари олдидаги масъулиятни икки ҳисса оширишини таъкидлади.

- Бу, албатта, партиямиз учун сайловчилар ишончини оқлаш ва келгуси йилда бўлиб ўтадиган сайловларда сўзи билан иши бир партия сифатида иштирок этиш учун яна бир имкониятдир, - деди Ражаббой Рўзметов ўз сўзида. - Айниқса, Президентимизнинг вилоят туристик салоҳиятини рўёбга чиқариш, тарихимизни янада чуқурроқ ўрганиш юзасидан қўйган вазифалари ижроси таъминланишини назорат қилиш учун депутатлик корпуслари ўзига берилган барча ваколатлардан тўла фойдаланиши лозим.

photo_2018-12-06_09-22-29.jpg

Давра суҳбатида таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясидаги маърузасида вилоятда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган маърузаси барча даражадаги вакиллик органи депутатлари ҳам кенг жамоатчилик учун дастуриламал бўлиши зарур.

Шубҳасиз, Президентимизнинг вилоятимизга қилган ташрифи воҳада аҳоли турмуш фаровонлигини янада ўстиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам давлатимиз раҳбари вилоятимизга қилган ташрифи чоғида белгилаб берган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини элдошларимизга тўла етказиш халқимизда шу бунёдкорликка ўз ҳиссасини қўшиш истагини янада оширади.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Козим Тожиев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

photo_2018-12-06_09-19-53.jpg

Президентимиз вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан белгилаб берган вазифаларни амалга ошириш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилди.


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz