ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


«Конституция – ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг асоси» 06.12.2018

«Конституция – ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг асоси»

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб «Конституция – ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг асоси» мавзусида семинарташкил этилди.

photo_2018-12-05_16-45-58.jpg

Семинарда “Ўзбекистон Республикасини жадал ривожлантиришда парламентнинг роли”, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари интилишнинг бош ҳуқуқий асоси”, “Конституция ва аёллар ҳуқуқлари” каби мавзуларда маъруза ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

photo_2018-12-05_16-46-41.jpg

Таъкидланганидек, Конституция умрбоқий қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланиб, давлат тузилиши, унинг бошқарув шакли, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатлари, шахснинг ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчларини белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгаш томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Айни пайтда юртимиз бўйлаб мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигинининг 26 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Конституция ҳамда унинг асосида қабул қилинган миллий қонунчилигимиз таҳлили умуминсоний ҳамда халқимизнинг асрлар давомида сайқалланиб келаётган тарихий, миллий, ҳуқуқий ва маънавий қадриятларининг уйғун ва ҳамоҳанглиги асосида яратилгани алоҳида эътироф этилди.

photo_2018-12-05_16-43-36.jpg

Дарҳақиқат, Бош қомусимиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасини ўзида мужассам этиб, унда оиланинг муқаддаслиги, унинг ижтимоий мақоми, шу билан бирга, ота-оналик шарафли унвон экани, фарзандлик бурчи ҳам ахлоқий, ҳам юридик жиҳатдан аниқ белгилаб қўйилган.

Қайд этилганидек, ўтган мустақил тараққиёт йилларида шу асосда Оила, Фуқаролик, Уй-жой кодекслари ва бошқа зарур қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, унинг ҳуқуқий пойдевори яратилди, шунингдек мамлакатимизда оилага жамиятнинг муҳим бўғини, айниқса, ёш авлод камолотига бевосита дахлдор ижтимоий институт сифатида юксак эътибор қаратилаётгани бунинг ёрқин далолатидир.

photo_2018-12-05_16-48-25.jpg

Шу билан бирга, Конституцияда халқимизни, айниқса, ёшларни миллий-маънавий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни бой маданий ва маънавий меросимизни асраб-авайлашга ўргатиш билан боғлиқ масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлашга мажбурлиги тўғрисидаги меъёр шу юрт фуқароларининг асосий бурчларидан бири сифатида белгиланган.

photo_2018-12-05_16-44-43.jpg

Таъкидланганидек, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ўз нуқтаи назари, дастурий мақсад-вазифалари воситасида Бош қомусимизда барча соҳа ва йўналишда белгиланган асосий қоида ва меъёрларнинг муваффақиятли рўёбга чиқишида кўмаклашишга интилиб келаётир. Хусусан, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланган қоида ва принциплар асосида парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти давомида миллий хусусиятлар ва қадриятларнинг ифодаланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса қонунларнинг миллий ўзига хослик руҳи ва манфаатларимиз асосида ишлаб чиқилишида муҳим ўрин тутади.

photo_2018-12-05_16-48-57.jpg

Тадбир сўнггида, партия ташкилотлар ва депутатлари жойларда ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этишлари ҳамда аҳолимиз, авваламбор, ёшларимиз билан бўлаётган учрашувларда Конституциямиздаги нормаларни тушунтиришларига келишиб олинди.

ЎзМТДП МК Ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz