ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Конституция ҳаётимиз ва бахтимиз қомуси 06.12.2018

Конституция ҳаётимиз ва бахтимиз қомуси

Йиллар ўтган сайин Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиз, тараққиётимиз учун аҳамияти қанчалик катта эканлигига, танлаган йўлимиз ниҳоятда тўғри эканлигига қайта – қайта ишонч ҳосил қилаверамиз. 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, энг аввало Ўзбекистоннинг   озодлигининг  шаҳодати сифатида қадрлидир. 

Бу йил асосий қомусимиз қабул қилинганига 26 йил тўлди. Бу қомусий ҳужжатнинг халқчиллиги шундаки, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилгандир. Шу кун муносабати билан республикамизнинг турли гўшаларида байрам тадбирлари ташкил этиш анъанага айланган. Жумладан, ЎзМТДП нинг барча ташкилотлари томонидан, бошланғич партия ташкилотларида ва ўқув муассаса, такшкилотларда сана муносабати билан тадбирлар ташкил этилмоқда. 

photo_2018-12-06_10-12-40.jpg

Жумладан, ЎзМТДП Зарбдор туман Кенгаши ташаббуси билан “Конституция бахтимиз қомуси” шиори остида ўтказилган тадбир шулар жумласидандир.  Бош  Қомусимизда ёшларимизнинг илм олиш ҳуқуқи ҳар томонлама кафолталанганлигини алоҳида қайд этиш ўринли.  Қолаверса, шу кунларда таълим тизимининг тубдан ислоҳ қилинганлиги ёшларимизнинг юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб камол топишига, Ватанимиз тараққиётини янада юксалишига хизмат қилмоқда. Шу сабаб бўлса керак, тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилиб, турли бадиий чиқишлар ҳам намойиш этилди.   

- Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бош Қомусимиз ҳимоясида ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликда яшаб меҳнат қилмоқда, дейди, ЎзМТДП Зарбдор туман Кенгаши раиси Алишер Мамиров. - Уларнинг ўз тили, миллий анъана  ва урф-одатларини давом эттиришлари,  Ўзбекистон фуқароси сифатида эмин-эркин яшашлари Бош Қомусимиз билан кафолотланган. Ўзбекистон Республикаси    Конституцияси дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни, тенглар ичра тенглигимизни, келажаги буюк давлат қуришга бел боғлаган бағри кенг, кўп миллатли Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи ҳужжат сифатида бизнинг йўлларимизни чароғон этувчи юлдуздир. Суверен ва демократик давлат қуриш йўлидан қатъий бораётган Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси     Конституциямиз билан фахрланади. Чунки, у бахтимизнинг қомусидир.  Тадбир якунида фаол иштирокчилар партия Зарбдор туман Кенгаши томонидан рағбатлантирилди. 

ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши ахборот хизмати


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz