ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Конституция – бахтимиз қомуси 20.11.2018

Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг бошқарув шакли, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатлари, шахснинг ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчларини белгилаб беради.

Бу йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 26 йил тўлади. Юртимизда ушбу қутлуғ сана муносабати билан кўплаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» ДП фракциясида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан жорий йилнинг 20 ноябрь куни «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, партия фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Давра суҳбатида Конституция ҳамда унинг асосида қабул қилинган миллий қонунчилигимиз таҳлили умуминсоний ҳамда халқимизнинг асрлар давомида сайқалланиб келаётган тарихий, миллий, ҳуқуқий ва маънавий қадриятларининг уйғун ва ҳамоҳанглиги асосида яратилгани алоҳида эътироф этилди. Дарҳақиқат, Бош қомусимиз халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасини ўзида мужассам этиб, унда оиланинг муқаддаслиги, унинг ижтимоий мақоми, шу билан бирга, ота-оналик шарафли унвон экани, фарзандлик бурчи ҳам ахлоқий, ҳам юридик жиҳатдан аниқ белгилаб қўйилган.

Қайд этилганидек, ўтган вақт мобайнида шу асосда Оила, Фуқаролик, Уй-жой кодекслари ва бошқа зарур қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, унинг ҳуқуқий пойдевори яратилди. Мамлакатимизда оилага жамиятнинг муҳим бўғини, айниқса, ёш авлод камолотига бевосита дахлдор ижтимоий институт сифатида юксак эътибор қаратилаётгани бунинг ёрқин далилидир.

Шу билан бирга, Конституцияда халқимизни, айниқса, ёшларни миллий-маънавий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни бой маданий ва маънавий меросимизни асраб-авайлашга ўргатиш билан боғлиқ масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлашга мажбурлиги тўғрисидаги меъёр шу юрт фуқароларининг асосий бурчларидан бири сифатида белгиланган.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ўз нуқтаи назари, дастурий мақсад-вазифалари воситасида Бош қомусимизда барча соҳа ва йўналишда белгиланган асосий қоида ҳамда меъёрларнинг муваффақиятли рўёбга чиқишида кўмаклашишга интилиб келаётир. Хусусан, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамланган қоида ва принциплар асосида парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти давомида миллий хусусиятлар ва қадриятларнинг ифодаланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса, қонунларнинг миллий ўзига хослик руҳи ва манфаатларимиз асосида ишлаб чиқилишида муҳим ўрин тутади.

Давра суҳбати якунида партия ташкилотлари ва депутатлари жойларда ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиши ҳамда аҳолимиз, авваламбор, ёшларимиз билан бўлаётган учрашувларда Конституциямиздаги нормаларни кенг тушунтиришлари мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.




Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz