ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи 07.12.2018

Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи

ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб “Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.

Вилоят “Ёшлар маркази” фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда партия фаоллари ва депутатлари, Наманган давлат университети, Республика маънавият-маърифат маркази Наманган вилояти бўлими ва Наманган шахар Адлия бўлими вакиллари иштирок этдилар.

Семинарни очиб берган ва “Конституция-инсон манфаатлари кафолати” мавзусида нутқ сўзлаган партия вилоят кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси давлатимизнинг асосий қонуни эканлиги, конституциявий тузум, давлат қурилиши асослари, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, Қомусимизнинг қабул қилинишида нафақат ҳозирги авлод балки, келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда қабул қилинганлигини, ёшларга бепул умумтаълимнинг давлат томонидан кафолатланганлиги ва бунинг Конституциямизда белгилаб қўйилганлигини тадбир иштирокчиларига тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.

photo_2018-12-06_17-28-14.jpg

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўзбек давлатчилигини янги тарихий шароитда тиклаш ва янада ривожлантиришнинг сиёсий-хуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий асосларини ўзида мужассам қилган дастуриламал бўлди, десак адашмаган бўламиз,- дейди, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими бошлиғи Муҳаммадали Убайдуллаев. Шунингдек, у ўз нутқида бош Қомусимиз ва миллий урф-одатларимиз, аждодларимиз амал қилиб келган миллий маънавий тамойилларнинг муштараклиги хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

- Конституциямизда ёшлар, уларнинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадриятлар деб мустаҳкамлаб қўйилган. Бу эса ўз навбатида ўсиб келаётган ёш авлод онгида таълим ва тарбия олиши, уларда ўзликни англаш, хуқуқ ва бурчларни теран тушуниш хамда миллий мустақиллик мафкурасини шакллантиришда етакчи ўрин эгаллайди, -дея фикр юритди Наманган давлат университети иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, хуқуқшунос Иброхим Отамирзаев.

Семинарда шунингдек, Наманган шаҳар Адлия бўлими етакчи мутахассиси Отабек Каримжонов ҳам сўзга чиқиб, “Қонунларни қабул қилишда кенг жамоатчилик ва сайловчиларнинг иштироки” мавзусида маъруза қилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва фаол иштирокчилар ЎзМТДП Наманган вилоят кенгаши ва Наманган Давлат университетининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

photo_2018-12-06_17-28-39.jpg

Дилноза Азизова,
ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz