ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи 05.12.2018

Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи

Ҳар бир давлатнинг конституцияси – унда яшовчи халқнинг сиёсий донолиги ва тафаккури маҳсулидир. 

Бош қомусимиз қабул қилингандан буён ўтган давр ичида унда белгиланган устувор иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ғоялар жамиятимиз ҳаётида босқичма-босқич ўзининг амалий ифодасини топиб бормоқда.

Дарҳақиқат, конституция давлат ва жамият, қолаверса, ҳар бир инсон, ҳар қайси оила ҳаётида муҳим ўрин тутади. ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган “Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” мавзусидаги тадбирда ҳам айнан мана шу фикрларга тўхталиб ўтилди.

photo_2018-12-05_10-08-22.jpg

– Конституциямиз мустақил давлатимиз ички ва ташқи сиёсатининг асосий қоидалари, умуминсоний қадриятлари, инсон ҳуқуқлари, демократия ҳамда ижтимоий адолат ғояларини ўзида акс эттирувчи ҳужжат ҳисобланади. У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиб, тинч ва фаровон яшаши учун хизмат қилади, – деди, семинарда сўз олган ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Алишер Ҳамроев. – Биз миллатни ривожлантириш, халқни бой қилиш, давлатни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳар қандай ўзгаришларни, ғояларни қабул қиламиз. Аммо битта шарт билан! Бу ҳам бўлса ўзлигимизни сақлаб қолишдир. Конституция ана шу шартларни ифода этувчи муҳим дастурий ҳужжатдир.

photo_2018-12-05_10-08-03.jpg

Яна бир неча кундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 26 йил тўлади. Шу даврлар мобайнида эришган ва эришаётган ютуқларимизни ҳам Конституциямиз билан боғлашимиз, албатта, бежиз эмас. Нега деганда, Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.

photo_2018-12-05_10-07-28.jpg

Бахром Мамажонов,
халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги
ЎзМТДП гуруҳи раҳбари 

- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ва давлатнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда инсон ҳуқуқлари устуворлиги, давлат билан фуқаронинг ўзаро сиёсий-ҳуқуқий масъуллиги принципларига асосланувчи тамомила янги концепцияга таянган бўлиб, унда илк бор инсон ҳуқуқлари категорияси конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйилган. Бугунги тадбирда ҳам бу ҳақида қонуний мисоллар асосида мисоллар келтирилди. 

photo_2018-12-05_10-08-50.jpg

Шунингдек, тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассислардан тегишлича жавоблар олдилар.

 

Наргиза ШАЙДДУЛЛАЕВА,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz