ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


07.12.2018

Конституция – миллий ғуруримиз


Айни кунларда мамлакатимизда Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жойларда ушбу улуғ айём муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларда Конституциямизнинг серқуёш диёримиз тараққиётидаги беқиёс аҳамияти аниқ мисоллар воситасида таъкидланмоқда.

Чунончи, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” мавзусидаги давра суҳбатида ҳам Асосий қонунимиз мустақиллик йилларида юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамияти қарор топишининг кафолати бўлганлиги хусусида атрофлича сўз юритилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар, шаҳар ва туман вакиллик органларидаги ЎзМТДП гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этган тадбирни партия Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов очар экан,  Конституция ҳуқуқий демократик давлат ҳамда фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг, мамлакатни модернизация этишнинг мустаҳкам қонуний замини бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

- Конституциямиз фуқароларимиз сиёсий ва ҳуқуқий эркинлигининг тимсоли бўлиб майдонга чиқмоқда, - деди Ражаббой Рўзметов ўз нутқида. -Истиқлол йилларида давлат ҳокимияти ва давлат бошқарувини демократлаштириш айнан Конституция асосида амалга оширилди. Унда мустаҳкамланган ҳокимиятлар тақсимланиши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, қонун чиқарувчи ва маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари ҳамда назорат функцияларининг таъсирчанлигини кучайтириш, судлов тизимини либераллаштириш ва судларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича қилинган салмоқли ишлар  бунинг ёрқин  далилидир.

Таъкидланганидек, Конституция инсон, жамият ва давлат ўртасида ўзаро муносабатларни тартибга  солади ва таъминлайди. У инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ғоясини ўзида мужассам этади. Шу боисдан ҳам унда акс этган давлат суверенитети ва халқ хокимиятчилиги, ҳокимиятни ташкил этиш, давлат билан шахс, жамият билан инсон ўртасидаги муносабатларнинг барчаси ушбу ғоядан келиб чиқиб тартибга солинади.  Хусусан, бахтимиз қомуси бўлган ушбу ҳужжатнинг 2-моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” дейилганлиги ҳам ушбу ҳақиқатни яна бир карра тасдиқлайди. Мамлакатимиз шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши ҳам мазкур конституциявий ғояни ўзида намоён этади.

Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институти бўлмиш сиёсий партияларнинг фаолият кўрсатиши ҳам биринчи навбатда конституциявий асосга таянади. Асосий қонунимизнинг 60-модасида “Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар”, дейилган. Шу боисдан ҳам  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бугунги кунда мамлакатдаги етакчи сиёсий кучлардан бирига айланганлиги замирида ҳам, авваламбор, ушбу конституциявий кафолат ётади.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилар келгусида ўзлари ўтказадиган маърифий тарғибот тадбирлари самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширишда муҳим аҳамият касб этувчи кўплаб маълумотларга эга бўлганликларини билдирдилар.


ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz