ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Конституциямиз – ҳаёт қомусимиз" 07.12.2018

"Конституциямиз – ҳаёт қомусимиз"

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Сана муносабати билан ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Гулистон комьпютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Конституция – миллий тикланиш ва юксалиш таянчи” давра сухбати ташкил этилди.

Унда партия вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари ва депутатлари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни партия вилоят кенгаши девони раҳбари Шерзод Нурматов кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришаётган бўлсак,  уларниннг пойдеворида  Конституциямиз – Буюк ҳаёт қомусимиз турганлигини, эришилган ютуқлар, бугунги тинч ҳаёт ҳамда давлатимизнинг халқаро майдондаги обрўсининг ортиб боришида Конституциямизда белгилаб берилган ҳуқуқий асослар турганлигини таъкидлади.

М.Ботиров,
Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси:

- Конституция ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий сиёсий хусусиятлари, тараққиётининг бош мезонлари, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади. Конституция сўзи турли даврларда, турли маъноларда қўлланилган бўлса-да, бугунги кунда у олий юридик кучга эга бўлган, амалдаги қонун ва меёрий ҳужжатлар пойдеворини, тагзаминини ташкил этадиган, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қатъий назорат қилинадиган Асосий қонунни англатади.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб бердилар.

 

Дилдора Каттабекова,
ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz