ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


kun.uz Булунғурдаги хонадон масаласини ўрганганмиди? 25.07.2018

kun.uz Булунғурдаги хонадон масаласини ўрганганмиди?

“Зарафшон” газетасида 2018 йил 17 июль куни чоп этилган ва 24 июль куни kun.uz сайтида ёритилган “Булунғурда кекса эр-хотин 6 йилдан буён ҳаммомда яшаб келмоқда” номли мақола юзасидан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман кенгаши ва партиядан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар мақолада кўрсатилган хонадонга бориб, Булунғур шаҳри, Самарқанд маҳалласи, Увайсий кўчаси, 128-уйда истиқомат қилаётган фуқаро Норматов Йўлдош билан  суҳбатлашдилар.

photo_2018-07-25_14-24-32 (3).jpg

Ўрганиш натижасида, Й.Норматовнинг хонадони ва яшаш учун уйи мавжудлиги аниқланди. Муаммо Й.Норматовнинг хонадони ён қўшниси - Увайсий кўчаси, 124-уйда яшовчи Жабборов Саидқулнинг дарвозахонаси билан туташиб кетганлигида.

Эр-хотин мурожаатчилар ҳаммомда эмас, балки ҳаммом ёнидаги хонада яшаб келмоқдалар. Унинг сабаби уй-жойнинг йўқлиги эмас, балки уйнинг битта деразаси қўшниси С.Жабборовнинг ҳовлисига қараганлиги ва  қўшни хонадондаги шовқун-сурон, ҳар хил болалар ўйинларининг шовқини билан боғлиқ.

photo_2018-07-25_14-24-32 (2).jpg

Партия туман кенгашига фуқаро Й.Норматов уй-жой масаласида муаммоси йўқлигини билдирди. Фақатгина ён қўшни билан бизга номаълум масалалар бўйича келишмовчилик оқибатида икки ўртада муносабатлар совуқлашган.

“Зарафшон” газетасига мақола тайёрлаган журналист А.Мустафақулов муаммони ёритишда бирёқлама иш олиб борган кўринади. Мурожаатчининг талаби қонун ҳужжатлари асосида  ўрганилади.

Бир сўз билан айтганда, Й.Норматовнинг муаммоси қўшниси С.Жабборовнинг дарвозахонаси билан боғлиқ.

photo_2018-07-25_14-24-33.jpg

Партия туман кенгаши ва гуруҳи томонидан ушбу масала ўрганилмоқда. 

Сайтимизни кузатишда давом этинг ва биз мазкур масалага яна қайтамиз.


Ўзбекистон “Миллий тикланиш”

демократик партияси

Булунғур туман кенгаши


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz