ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Мўжиза яратар аёл қўллари 15.03.2019

Мўжиза яратар аёл қўллари


Миллий дизайнерлик фаолиятининг турли йўналишларида ижод қилаётган истеъдодли ижодкор аёллар ва қизларнинг истеъдодларини ривожлантириш, ўзбек қизларининг кийиниш маданияти ва маънавий қиёфасини шакллантиришда миллий қадриятлар ҳамда замонавий талаб тамойилларининг уйғунлашуви муҳимлиги ҳақидаги ғояни ёшлар онгига сингдириш бугунги кунда жуда муҳим аҳамият касб этади.

Куни кеча Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Урганч шаҳар кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан "Тадбиркор аёл” уюшмаси Урганч шаҳар бўлими, Урганч шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма Урганч шаҳар бўлими бўлими билан ҳамкорликда ҳунарманд ва тадбиркор аёллар, ёш миллий либослар дизайнерлари ўртасида “Мўжиза яратар аёл қўллари” мавзусида ўтказилган кўрик-танлов шу вазифани рўёбга чиқаришга хизмат қилади.


Танловни партия вилоят кенгаши раиси Ражаббой Рузметов кириш сўзи билан очиб, мазкур танлов ёшларда халқимизнинг маънавий мулки саналган миллий кийиниш маданияти, ҳунармандчилик, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қуватлашга хизмат қилади, дея таъкидлади.

Танловда қизлар ўзлари томонидан миллий матоларимиздан фойдаланган ҳолда яратилган, миллий ва замонавийлик уйғунлашган ҳолда, миллий каштачилик намуналари билан тикилган либослар кўргазмаси ва 10 дона энг нафис ва миллийлик акс этган дизайн бўйича ўзлари тиккан либосларни   намойиш қилдилар.

Танловда биринчи ўринни чевар Гулнора Аллаёрова эгаллади. Иккинчи ўринни эса Зебо Юсупова эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Наргиза Машариповага насиб этди.

Танлов иштирокчиларига партиянинг ва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

         

 

Нигора Нурлаева,
 ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши
девони етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz