ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Маҳалла оқсоқоллари билан бирга соҳага оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинди 07.08.2019

Маҳалла оқсоқоллари билан бирга соҳага оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинди


2019 йил 7 август куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан ҳамкорликда “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини янада ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши вакиллари, партия фаоллари, маҳалла раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

photo_2019-08-07_11-08-24.jpg

Давра суҳбатини партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Нодиржон Мухторов олиб борди.

Маълумки, айни кунда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 250 мингдан ортиқ аъзолари бўлиб, улар 6347 бошланғич партия ташкилотларига бирлашган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 31 нафар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда 1100 дан ортиқ депутат фаолият олиб бормоқда. Улар иштирокида бугунги кунда партиянинг Дастури ва 2020-2025 йилларга мўлжалланган Сайловолди платформаси лойиҳаси муҳокама қилиниб, таклиф ва тавсиялар тўпланмоқда. Ушбу учрашувларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” деган ғояни илгари сурмоқда. Айтиш жоизки, бевосита аҳоли билан ишловчи маҳалла институти партиянинг мазкур ғоясини амалга оширишда муҳим ўринга эга.

Шундан келиб чиққан ҳолда давра суҳбатида жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллалар ролини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

photo_2019-08-07_11-08-21.jpg


Нодиржон Мухторов,
ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари:

- Бундан роппа-роса беш йил муқаддам Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сайловолди платформасида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, унинг ташкилий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш вазифасини илгари сурган эди. Ўтган давр давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. Партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан маҳалла институтини ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланди.

Жумладан, давра суҳбати иштирокчилари айни кунда партия фракцияси аъзолари томонидан тайёрланаётган янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасига алоҳида эътибор қаратдилар. Қонун лойиҳасида фуқаролар йиғинлари органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар имкон қадар қисқартирилади, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади ҳамда эскирган механизмлар бартараф этилади.

photo_2019-08-07_11-08-17 (2).jpg

Фуқаролар йиғинлари органларида «замонавий менежмент» тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доираси аниқ белгиланмоқда. Фуқаролар йиғинларининг мутасадди давлат органларига мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомиллари мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, фуқаролар йиғини раисининг ижтимоий ҳимояси, улар фаолиятининг кафолатлари белгиланади.

Партия фаоллари кексалар ва фахрийлар билан боғлиқ муаммоларни тизимли тарзда ўрганиш ҳамда бартараф этиш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни таҳлил қилиш ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, оилалар мустаҳкамлиги ва ёш авлод тарбиясида кексаларнинг ролини ошириш, бу борада ўзини ўзи бошқариш органларининг партия ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозим, деган фикрга келишди.

photo_2019-08-07_11-08-18.jpg

Давра суҳбатида Ўзбекистон учун анъанавий бўлган ахлоқий, маънавий ва диний қадриятларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш муҳим масала экани яна бир бор таъкидланди. Бунинг учун эса жамият ва халқ манфаатларини турли таҳдид ва тажовузлардан ҳимоя қилишнинг асоси сифатида аҳолининг барча ижтимоий гуруҳлари ва қатламларини узлуксиз маънавий юксалиш йўлида бирлаштириш лозим. Ҳаётимизда ҳамон сақланиб қолаётган дабдабали тўй маросимларини ўтказиш ва исрофгарчиликка йўл очиб бераётган бундай ҳолатларга барҳам беришда эса кекса авлод вакилларининг масъуллигини янада ошириш зарур.

Давра суҳбатида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан бугун юқоридагидек муҳим вазифаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

photo_2019-08-07_11-08-20.jpg

Унга мувофиқ, кексалар ва фахрийларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий ҳимоясини янги босқичга кўтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жамоатчилик, депутатлик ва парламент назоратини ўрнатишга ҳам келишиб олинди.

Давра суҳбатида ҳар иккала томон мутасаддилари томонидан тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар қайтарилди. Маҳалла институтини кучайтириш бўйича билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида эса партиянинг таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқиладиган бўлди.

photo_2019-08-07_11-08-22.jpg

 



ЎзМТДП Марказий кенгаши

Ахборот хизмати

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz