ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Маданий мерос объектида ёшлар акцияси ўтказилди 16.04.2019

Маданий мерос объектида ёшлар акцияси ўтказилди

Пастдарғом тумани Эски Жума маҳалласидаги Эски Жума жоми масжиди ноёб маданий мерос объектларидан бири саналади. 1912 йилда барпо этилган ва 2016 йилда қайта тикланган жомъе масжиди бугунги кунда ўзига хос меъморий ечими ва замонавий қиёфаси билан алоҳида ажралиб туради. Маданий мерос объекти ҳудудини янада обод ва ораста ҳолга келтириш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Пастдарғом туман кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан акция ташкил этилди.

Акция давомида шижоатли йигит-қизлар масжид ҳовлисига гуллар экишди, мавжуд дарахтларга шакл бериб, оқладилар, ҳудудни супириб-сидириб, тўпланган чиқиндиларни белгиланган жойларга чиқариб ташладилар.


Зеро, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор вазифаларидан биридир.  

Зуҳра Ғ аффорова, 
ЎзМТДП Пастдарғом туман
кенгаши ижрочи котиби



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz