ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


"Маданий мерос объектлари ҳимояси – бош вазифамиз!" 10.08.2018

"Маданий мерос объектлари ҳимояси – бош вазифамиз!"

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги IX Пленуми бўлиб ўтди

Унда партия Самарқанд шаҳар Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашига ЎзМТДПдан  сайланган депутатлар ҳамда БПТ аъзолари иштирок этдилар.

Пленумда шаҳар партия ташкилоти ва депутатларининг биринчи ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан музокараларда сўз олган партия фаоллари ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирдилар.

Пленумда партия Самарқанд вилоят кенгаши девони раҳбари Азимжон Солиев сўзга чиқиб, ҳудудда туризмни ривожлантириш, маданий мерос объектларини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, бу борада партия фаоллари ва партия гуруҳи олдида турган устувор вазифалар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

hfghf.jpg

Шунингдек, партия шаҳар кенгаши фаолиятида кузатилаётган бир қатор камчиликларга эътибор қаратилиб, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятида самарадорликни оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидланди.

- ЎзМТДП Самарқад вилоят кенгашининг навбатдаги XII Пленумида партия Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов томонидан билдирилган танқидлардан тегишли хулоса чиқариб, келгусида иш самарадорлигини ошириш ва партия ташаббусидаги турли лойиҳаларни янада жонлантиришни ўз олдимизга вазифа қилиб белгилаб олдик, - дейди партия шаҳар кенгаши раиси Б.Мардонов. - Самарқанд жуда қадим тарихга эга нодир шаҳардир. Бу ердаги маъданий мерос обектларини санаб саноғига ета олмайсиз. Мана шу қадимийликдан сўйлаб турувчи маданий мерос объектларининг  баъзилари, афсуски, ўз холига ташлаб қўйилмоқда. Ҳаттоки, айримлари бузиб ташланмоқда. Бундан кўриниб турибдики, партия шаҳар кенгаши олдида бажарилиши лозим бўлган долзарб муаммолар талайгина.

dgdg.jpg

Пленум давомида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли таклиф ҳамда тавсиялар берилди.  Билдирилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар  билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда, галдаги вазифаларни бажариб, келгусидаги иш фаолиятини янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Пленум якунида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзМТДП Самарқанд шаҳар кенгаши


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz