ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Маданий мерос объектлари муҳофазаси – муҳокама марказида 11.06.2019

Маданий мерос объектлари муҳофазаси – муҳокама марказида


“Маданий мерос объектларини асраш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари”. Ана шу мавзуда ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан бугун ташкил этилган конференцияда бу борадаги муҳим муаммолар атрофлича ўрганилиб, муҳокама марказида бўлди.

photo_2019-06-11_18-15-12.jpg

Конференцияни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ражаббой Рўзметов очиб, аждодларимиздан қолган маданий меросимизни асраб-авайлаш, ўз ҳолича сақлаш бугунги авлод зиммасидаги муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади. Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида қад кўтариб турган турли даврларга оид тарихий обида-ю зиёратгоҳлар халқимизда миллий ўзликни англаш туйғусини ўстириши, аждодларимиз ким, улар нималарга қодир эканлигини англаб етишга хизмат қилиши, қолаверса, мамлакатимиз иқтисодиётининг истиқболли соҳаси бўлган туризмни ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутиши хусусида алоҳида тўхталди.

photo_2019-06-11_18-15-10.jpg

Конференцияда Хоразм Маъмун академияси “Жанубий Оролбўйи меъморий ёдгорликларини сақлаш лабораторияси” мудири, архитектура фанлари доктори Гавҳар Дурдиеванинг Жанубий Оролбўйи меъморий ёдгорликларини сақлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан маърузаси тингланди.

photo_2019-06-11_18-15-14.jpg

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси Хоразм вилояти минтақавий давлат инспекцияси бошлиғи Алишер Исмоилов томонидан Хоразм вилоятида мавжуд маданий мерос объектларининг бугунги ҳолати ва уларни асраш бўйича инспекция ташаббуси билан олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

IMG_2064.JPG

Шунингдек, унда “Музейлар – маданият ва маънавиятнинг жонли тарихи”, “Тарихий обида ва ёдгорликлар халқимизнинг бебаҳо мулкидир”, “Юртимизда қад кўтариб турган турли даврларга оид тарихий обида ва зиёратгоҳлар туризмини ривожлантиришнинг муҳим омили” мавзуларидаги маърузалар асосида тақдимотлар намойиш этилди.

photo_2019-06-11_18-15-13.jpg

photo_2019-06-11_18-15-15.jpg

Конференция сўнггида мавзу юзасидан қатор долзарб масалалар муҳокама этилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўл-йўриқлари белгиланди, бу борада муҳим таклифлар ишлаб чиқилди.

 

   


  ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши матбуот хизмати  

 


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz