ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Мактабгача таълим тизими янада такомиллашади 13.09.2017

Мактабгача таълим тизими янада такомиллашади

Ҳар бир мамлакатнинг бугуни ва келажаги қандай бўлиши кўп жиҳатдан ёшларнинг қай даражада таълим-тарбия олаётгани билан белгиланади. Зеро, Ватан тараққиёти, миллий истиқболи шу заминда вояга етаётган ўғил-қизларнинг камоли билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори узлуксиз таълим тизимининг илк бўғини — мактабгача таълим ҳамда бутун таълим-тарбия тизимининг асосий мақсади бўлган — баркамол авлодни тарбиялашга эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Қарорда мактабгача таълимни бошқаришнинг бугунги ҳолати, тизимдаги мавжуд муаммоларни ва камчиликларни тизимли бартараф этишга қаратилган. Қарорда юқорида келтирилган муаммолар рўю рост келтирилган. Мазкур ҳужжатнинг муҳимлиги шундаки, унда юқорида келтирилган муаммоларни бартараф этишнинг тизимли механизмлари яратилган.

Ушбу қарорни тайёрлаш жараёнида жамият тараққиётининг барча аспекти чуқур ўрганилган. Дарҳақиқат, мамлакат аҳолиси сонининг ўсиши айрим мактабгача таълим муассаларида ҳаддан ташқари бандликни юзага чиқарган. Шу боис қарорга мувофиқ кўрсатилган давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланди. Айтиш жоиз, жойлардаги сайловчилар билан учрашувлар, ўрганишлар жараёнида бўш турган биноларни олиб, мактабгача таълим муассасаларини очиш ниятини билдирган фуқаролар, тадбиркорлар талай эканига гувоҳ бўлганмиз. Қарорда ушбу ниятда юрган тадбиркорларга ер участкалари, бўш турган бинолар ҳамда фаолият юритмаётган, тарбияланувчилар сони кам бўлган мактабгача таълим муассасаларини беғараз ажратиш кўзда тутилиши, айтиш жоиз, айни муддао бўлди.

Вилоят марказлари билан ва олис, инфратузилмаси ривожланмаган ҳудудлардаги ҳолат, эҳтиёж ва талаб турли хил бўлиши, шубҳсиз. Қарорда олис туманлар учун ҳам солиқ имтиёзлари ва имтиёзли кредитлар тақдим этиш назарда тутилганлиги эътиборга лойиқ. Демак, мактабгача таълим муассасалари тизимида ҳам хусусий сектор янада ривожланади, уларнинг маблағлари ҳисобига янги мактабгача таълим муассалари бунёд этилади. Шу ўринда табиий бир савол туғилади: бундай ҳолатда хусусий мактабгача таълим муассалари хизмати учун тўланадиган ҳақ юқори бўлиб кетмайдими? Қарорда мактабгача таълим муассасалари хизмати нархининг ижтимоий ҳаммабоплигини таъминлаш назарда тутилган. Мактабгача таълим тизимидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, тизимни ҳам замонавий, ҳам ижтимоий-ҳаммабоп муассасага айлантириш ушбу ҳужжатнинг асосий мақсад-муддаоси саналади. Қарор ижросининг тўлиқ таъминланиши, ўз навбатида, ЎзМТДП сайловолди Платформасида белгиланган ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишга кўмаклашиш вазифасининг амалга ошишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Феруза Ибрагимова,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси

Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77, (8-371) 239-45-53

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзиллингизни киритинг ва янги маълумотлар, ҳабарлар ва маслаҳатларга почта оркали ега бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz