ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Маънавият оиладан бошланади 16.05.2018

Маънавият оиладан бошланади

Оила инсоният  ўз тарихи давомида кашф этган энг буюк кашфиёт, десак асло муболаға бўлмайди. Чунки, жамиятнинг энг кичик бўғини  бўлган оилада инсон камол топади. Унинг яратувчиликларга нечоғлик қодирлиги, эл-юрт тақдирига даҳлдорлик ҳисси билан яшай олиши оиладаги маънавий асосларнинг мустаҳкамлигига бевосита боғлиқ.

Оилалардаги муҳит барқарорлигини таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, тараққийпарвар инсоният олдида турган долзарб вазифа бўлиб, бутун дунёда ҳар йили  15 май - Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу айём муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси  томонидан  юртимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга борасида кенг миқёсда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Чунончи, ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Маънавият оиладан бошланади” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида ҳам оилаларда маънавий муҳит соғломлигини  таъминлаш юзасидан мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсати, уни ҳаётга татбиқ қилиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, ҳар жиҳатдан соғлом оилани шакллантиришда хотин-қизларни ижтимоий – ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш оилаларга моддий ва маънавий кўмак беришга  қаратилган ислоҳотлар халқимизга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамҳўрлик намунасидир.

Айниқса, Президентимиз томонидан 2017 йил 2 февралда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

- Мазкур фармон хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга, салоҳиятини тўла намоён этишига, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга хизмат қилади, -дейди  партия вилоят кенгаши раисининг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Муҳаббат Тўрабоева. –Шу боисдан ҳам мазкур фармон ижросини назорат қилишда партия “Аёллар қаноти” аъзолари ҳам фаол иштирок этишлари зарур.

Давра суҳбатида иштирокчилар оилаларда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

   

Алишер РАҲМОНОВ,

ЎзМТДП Хоразм вилоят кенгаши етакчи мутахассиси


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz