ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Марғилонда  “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали ўтказилмоқда 11.07.2019

Марғилонда “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали ўтказилмоқда


Сўз ва наво уйғунлашувидан пайдо бўлган, маданиятимизнинг олтин сарчашмаси бўлмиш фольклор санъати узоқ тарихдан садо беради. Фольклорнинг ҳайрат завқини бирваракайига кўнгилда туймоқ камдан-кам кишиларгагина насиб этади.

Мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалига Марғилон шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Фестивални ўтказишдан мақсад, миллатлар ва мамлакатлар ўртасидаги маданият ришталарини мустаҳкамлаб, мусиқа, халқ ижодиёти, амалий санъат соҳаларида ҳам ўзаро алмашинувлар олиб боришдан иборат.

Фестивални муносиб тарзда кутиб олиш мақсадида шаҳар бўйлаб ҳамжиҳатликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар шукуҳи кўнгилларни нурафшон этаётир. Меҳмоннавоз халқимиз мезбонлик тараддудини кўриб, қўшни ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларни муносиб кутиб олдилар.

Фестиваль логотиплари туширилган байроқлар ва баннерлар, кўҳна шаҳарнинг миллийлигини ўзида акс этирган камалак рангларида товланувчи атласу-адраслар жилоси барчани бирдек мусиқа байрамига чорламоқда.

Фестиваль доирасида турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, бадиий ва ҳужжатли филмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, албомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилади.

Ушбу фестивалга Эрон, Ҳиндистон, Франция, Россия, Жанубий Корея, Япония, Монголия, Туркия каби 20 та хорижий давлатлардан шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ҳам 14 та фольклор жамоалари иштирок этади.

Фолклор жамоаларининг 200 нафардан ортиқ аъзоси ўз ҳудудларига хос либослар ва қадимий куй-қўшиқлар асосида тайёрланган махсус дастурлари билан қатнашади.

 


ЎзМТДП Фарғона вилоят кенгаши
Ахборот хизмати

 



Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

uzmtdp@mail.ru

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz