ЎЗ РУ EN
Мадҳия Герб Байроқ

Ўзбекистон

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ”

демократик партияси

ПАРТИЯ ЯНГИЛИКЛАРИ


Мард ўғлонлар ёди мангу барҳаёт 11.01.2018

Мард ўғлонлар ёди мангу барҳаёт

Ватан ҳимояси, ватанпарварлик тушунчалари шунчаки чиройли гаплар эмас, қон билан, жон билан исбот қилинадиган муқаддас туйғу. Бу Ватан олдидаги бурчини ҳар доим, ҳар сония ҳис этиб яшаш демакдир. Бунга Ватан ҳимояси учун жонини қурбон қилганлар ҳаёти мисол. Авлоддан авлодга мерос ўтиб келаётган бу муқаддас туйғу юртимизнинг бугунги ҳимоячилари қалбидан ҳам мустаҳкам ўрин олган.

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги ҳарбийлар шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман кенгаши ҳамкорлигида “Миллий армиямиз ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилган тадбирда шу ҳақда сўз юритилди.

mard_lonlar_yedi_mangu_bar_ayet_10_01_2018.jpg

Ушбу ҳарбий қисм ўз шонли тарихига эга. Қисм аскар ва зобитлари 2000 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун туманларида Ватанимиз сарҳадларига рахна солган жангариларни бартараф этишда чинакам мардлик ва жасорат кўрсатган.

Тадбир юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишда ўз жонини фидо қилган мард жангчиларни хотирлаш билан бошланди. Қисм командирлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбийларнинг оила аъзолари, жамоатчилик вакиллари жанговар ҳаракатлар чоғида Ватан учун жон фидо қилган 17 жангчи хотирасини бирма-бир ёдга олди.

Ватанимиз сарҳадларида таҳликали вазиятлар содир бўлган пайтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган Маъмуржон Ражабов эндигина 23 ёшга кирган эди. Ушбу тадбирда марҳум жангчининг Самарқанд вилояти Булунғур тумани Бешқўтон қишлоғида яшовчи онаси Шакарбону Ғофурова ҳам иштирок этди.

16.jpg

– Ҳеч кимнинг бошига фарзанд доғини солмасин, – дейди Ш.Ғофурова. – Ўғлим Ватанни қўриқлашдек муқаддас бурчини адо этишда ҳалок бўлгани оғир айрилиқ дардини енгишда далда бўлди. Чунки Ватан озодлиги, унинг тинчлиги ҳар нарсадан азиз. Ишқилиб, энди ҳеч бир она фарзанд доғини кўрмасин. Юртимиз доимо тинч, сарҳадларимиз бехатар бўлсин.

Шундай истакни марҳум жангчи Сайёр Садиновнинг онаси –Самарқанд шаҳридаги Навбаҳор маҳалласида яшовчи Розия Садинова, жанговар ҳаракатлар иштирокчиси, истеъфодаги ҳарбий, қашқадарёлик Самандар Бобониёзов ва бошқалар ҳам билдирди. Мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли миллий армиямиз мустаҳкамланиб, Ватанимиз мудофаа қудрати юксалиб бораётгани таъкидланди.

Марҳум жангчиларнинг ота-оналарига тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Марҳум жангчиларнинг мусаввирлар томонидан мўйқаламда чизилган суратлари уларнинг ота-оналари ва яқинларига совға қилинди.

Тадбир иштирокчилари шаҳарчадаги Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишлаб бунёд этилаётган боғда бўлди. Жанговар топшириқни бажариш чоғида ҳалок бўлган 17 нафар жангчи хотирасига уларнинг ота-оналари ва яқинлари томонидан 17 туп дарахт кўчати ўтқазилди.

Тадбирда байрам дастурхони ёзилиб, ҳаваскорлик жамоалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.


Возврат к списку

Манзил:

Ташкент шаҳри, Чилонзор, 53

Тел:

(8-371) 239-45-77

Факс:

(8-371) 277-14-94

e-mail:

info@mt.uz

Ўз E-mail манзилингизни киритинг ва янги маълумотлар, хабарлар ва маслаҳатларга почта орқали эга бўлинг:


© 2017 й. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси расмий сайти

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!

ишлаб чикилган MD.uz